Наманган вилояти Косонсой туманида Nexia-3 бетон тўсиққа урилган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Қайд этилишича, 2021 йил 7 июль куни Косонсой–Наманган йўналишида ҳаракат қилиб кетаётган давлат рақами 50 М 794 РА бўлган Nexia-3 автомобили ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четида турган бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчи эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи ва йўловчи 29 ёшда бўлган.

Бундан аввал Самарқандда Lada Largus ва Mercedes юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, Тошкентда собиқ «ТАПОиЧ» ёнидаги уч қаватли кўприкдан Matiz тушиб кетгани ҳамда Бўстонлиқда Lacetti дарахтга бориб урилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.