Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридаги янги боғда мамлакат биринчи президенти — миллат етакчиси Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали очилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.

Фото: «Akorda.kz»

Фото: «Akorda.kz»

Тантанали маросимда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қатнашиб, нутқ сўзлади.

Фото: «Akorda.kz»

Фото: «Akorda.kz»

Фото: «Akorda.kz»

Фото: «Akorda.kz»

Шунингдек, Туркистон вилоятининг янги маъмурий-ишбилармонлик марказида ҳам Қозоғистон биринчи президенти ҳайкали ўрнатилди.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

2020 йил июлида Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида ҳам Назарбоевга атаб ҳайкал қўйилган эди.

2019 йил мартида Қозоғистон пойтахти расман Нур-Султон деб қайта номланган эди. 1830 йилда қозоқлар манзилгоҳи сифатида асос солинган шаҳар дастлаб Акмолинск деб номланган. 1961 йилда Селиноград деб қайта номланган. 1992—1998 йилларда шаҳар Акмола деб аталган. 1997 йил декабрида Қозоғистон пойтахти Назарбоевнинг ташаббуси билан Олмаотадан Акмолага кўчирилган ва 1998 йил майида эса унинг номи Остона деб ўзгартирилган эди.

https://www.instagram.com/p/CQ3aSuzDA8k/

Изоҳ
Асосий янгиликлар