Словакияда олимлар инсон нафаси орқали коронавирусни тезкорлик билан аниқлашга қодир FastBreathSpec номли қурилмани яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Таъкидланишича, қурилмани яратишда Masatech компанияси ҳамда Братиславадаги Коменский ва Словакия университетларнинг алоҳида факультетлари иштирок этган. Лойиҳа ҳукумат томонидан молиялаштирилган.

Экспертлар инсон чиқараётган нафасдан 60 сониядан камроқ вақт ичида коронавирусни аниқловчи қурилмани яратишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг, таҳлил намуналари дастурий таъминот алгоритмлари ёрдамида классификацияланади.

Нашр маълумотларига кўра, FastBreathSpec иши ионлар ҳаракатининг спектрометриясига асосланган.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда коронавирус ПЗР ва экспресс-тестлар ёрдамида аниқланмоқда. Бироқ экспресс-тестлар антитаналар билан ишлагани учун вируснинг билвосита белгиларини аниқлай олади холос.

Аввалроқ америкалик олимлар коронавирусни тезда аниқловчи қурилма яратгани, Эронда эса коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратилгани тўғрисида хабар берилганди.