Ўзбекистон ва дунёнинг турли нуқталарида 1 июль куни олинган суратларни намойиш этамиз.

Восточний космодромидан OneWeb сунъий йўлдошлари ортилган «Союз-2.1б» ракета ташувчиси учирилди.

Фото: «ТАСС»

Тошкент кўчаларидан бирида ҳосил бўлган кўлмакда салқинланаётган қушлар. «Ўзгидромет» маълум қилишича, 2 июнь куни Тошкентда ҳарорат кундузи 39–41 даража бўлади. Келаси ҳафта мамлакатда 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Нью-Деҳлида шифокор ўйинчоқлар билан безатилган фургон ичида боладан коронавирус таҳлили учун намуна оляпти.

Фото: AFP

Омск шаҳри 2021 йилги Буюк ипак йўли раллиси стартига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: «ТАСС»

Шаҳзодалар Уильям ва Гарри Лондонда малика Диана ҳайкали очилишида қатнашди. 1 июль куни малика Диана 60 ёшни қаршилаган бўлар эди. Диана 1997 йил 31 августда Париждаги автоҳалокатда вафот этган.

Фото: Getty Images

Жанубий Австралияда уришаётган икки ғарбий кул ранг кенгуру.

Фото: Alamy

Испаниянинг Валенсия шаҳрида «El Dormitorio. Centennial Bedroom Art» бадиий кўргазмаси очилди.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Мерсин шаҳридаги ҳайвонот боғида кун исиб кетиши сабабли мева таъмли муз еяётган лемур.

Фото: Getty Images

Жанубий Кореяда коронавирус чекловлари юмшатилганидан сўнг биринчи марта қайта очилган рақс дарсига ташриф буюрган кекса аёллар.

Фото: Getty Images

Полиция ходимлари Нью-Деҳлидаги Хитой элчихонаси олдида тибетлик намойишчиларни Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллик юбилейига қарши митинги пайтида ҳибсга олмоқда.

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари денгиз академиясида қасамёд қилиш маросимида қатнашаётган битирувчилар.

Фото: Getty Images

Туркия ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб қўйилган чекловларни юмшатди.

Фото: «ТАСС»

Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонидаги иштирокчилар Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: EPA

Кубада қаттиқ ёғингарчилик ва дренаж тизимининг нотўғри ишлаши оқибатида сув тошқини ичида қолган кўча бўйлаб ҳаракатланаётган транспортлар.

Фото: AFP

Шарқий Қуддуснинг «Фалван» маҳалласидаги фаластинликнинг дўкони бузиб ташлаганидан кейин бошланган намойиш вақтида яшириниб ўтирган Исроил хавфсизлик кучлари.

Фото: Reuters

Жулиан Ассанжнинг 50 ёшга тўлгани муносабати билан уни озод қилишни талаб қилаётган одамлар жойлашган кема Вестминстер саройи яқинидан ўтмоқда.

Фото: The Guardian

Орегон штати ҳукумати юқори ҳарорат туфайли карантин чекловларини юмшатди.

Фото: Getty Images

Гонконгда ҳудуд Хитойнинг юрисдиксияга ўтганининг 24 йиллиги муносабати билан норозилик намойиши бўлиб ўтди. Буюк Британия ва Хитойнинг 1984 йилги келишуви асосида Гонконг 1997 йил 1 июлда расмий Пекиннинг бошқарувига ўтган.

Фото: AP Photo

Вашингтонда жазирама туфайли АҚШнинг Фахрий қоровули ҳушидан кетиб йиқилди. Канаданинг ғарбий ва АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмида термал гумбаз деб номланган юқори атмосфера босим зонаси пайдо бўлди. АҚШда «тарихий» деб аталган жазирама туфайли ўнлаб ўлим ҳолати қайд этилди.

Фото: EPA

Жанубий Кореяда гуллаган кунгабоқарлар ичида суратга тушаётган одамлар.

Фото: «ТАСС»

Индонезиядаги Мерапи вулқонининг фаоллиги натижасида лава оқиши давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Венгериянинг Ньирчаҳоли шаҳри яқинида гуллаган лаванта.

Фото: EPA

«Смолвилль» телесериалидаги роли билан танилган актёр Аллисон Мак Нью-Йоркнинг Бруклин туманида NXIVM ташкилоти маросимида қатнашгани учун судланаётган пайтида жабрланганлардан кечирим сўраб йиғлаб юборди.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: