Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Евро—2020 чорак финалининг кутилган ва кутилмаган иштирокчилари, де Бур кетди, Дешам эса қолади. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.06.2021, 10:54 26797

    Дунё ва ўзбек спортига оид 30 июнь тонгининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Профессионал футбол Лигаси Суперлига 12-тур учрашувларининг бошланиш вақтларини маълум қилди. 2—4 июль кунлари мусобақанинг навбатдаги тур ўйинлар бўлиб ўтади.

    Ўйинлар рўйхати билан танишинг:

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Жаҳон

    Евро—2020 1/8 финалидан ўрин олган барча ўйинлар якунланди ва чорак финал жуфтликлари маълум бўлди:

    Евро—2020

    Чорак финал баҳслари

    2 июль, жума

    Швейцария — Испания 21:00

    Бельгия — Италия 00:00

    3 июль, шанба

    Чехия — Дания 21:00

    Украина — Англия 00:00

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Англия 1/8 финалда Германиядан устун келди. Шу тариқа «ўлим гуруҳи» деб аталган F гуруҳининг барча вакиллари (Франция, Португалия, Германия, Венгрия) мусобақани тарк этди. Англия Евро тарихида иккинчи марта плей-офф баҳсини асосий вақтдаги ғалаба билан якунлади. Гарет Саутгейт шогирдлари Евро—2020 даги дастлабки тўртта ўйинда гол ўтказмади. Англия ЖЧ—1966 ни шундай бошлаган ва якунда мусобақа ғолибига айланганди.

    Йоахим Лёв Германия терма жамоаси бошқарувидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Мутахассис ЖЧ—2014 даги чемпионликдан кейин бирор марта йирик мусобақа финалига чиқа олмади. Германиянинг кейинги мураббийи «Бавария» собиқ устози Ҳанс Дитер Флик бўлади.

    Швецияни мусобақадан чиқариб юборган Украина илк бор Европа чемпионати чорак финалига йўл олди. Бир вақтлар ЖЧ—2006 чорак финалига қадар етиб борган Украинанинг сардори бўлган Андрей Шевченко бу сафар мураббий сифатида жамоасини ¼ финалга олиб чиқди.

    Фото: Twitter/@EURO2020

    Фото: Twitter/@EURO2020

    Евро—2020 даги қониқарсиз натижадан кейин Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Франк де Бур истеъфога чиқарилди. 51 ёшли мутахассис 2020 йилнинг сентябрида терма жамоани қабул қилиб олганди.

    Франция устози Дидье Дешам эса Швейцарияга қарши ўйиндаги сенсацион мағлубиятдан кейин ҳам ўз лавозимида қолади, дея хабар қилмоқда ESPN. Келаси ҳафта мутахассис Франция футбол федерация президенти билан учрашади. Ўшанда унинг тақдири ҳал бўлиши кутилмоқда.

    Трансфер янгиликлари

    «Рома» ҳимоячиси Леонардо Спинаццола бир қатор гранд клублар қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Жанлука ди Марциога кўра, футболчи борасида «Реал», «Барселона» ва «ПСЖ» каби клублардан сўров юборилган. Италия терма жамоаси вакили Евро—2020 да икки бор учрашувнинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди.

    «Барселона» трансфер ойнасида фаолликни давом эттирмоқда. Жамоа ярим ҳимоячиси Конрад де ла Фуэнте «Лион»га сотиб юборилди. Хабарларга кўра, француз клуби футболчи трансфери учун 3,5 миллион евро тўлаган. Шунингдек, каталонлар 2020 йилнинг ёзида 7 миллион евро эвазига сотиб олинган Матеус Фернандес билан шартномани бекор қилди. Футболчи 2020/21 йилги мавсумда асосий жамоада бор-йўғи 17 дақиқада ҳаракат қилганди.

    Фото: «Лион» ФК

    Фото: «Лион» ФК

    «Манчестер Юнайтед» Жейдон Санчо трансферини шу ҳафта ҳал қилади, дея хабар қилмоқда The Telegraph. Инглиз клуби трансфер учун 90 миллион евродан кўпроқ пул сарфлайди. 21 ёшли футболчи Англия Евро—2020 даги иштирокини якунлагандан кейин Манчестер клуби учун тиббий кўрикдан ўтади. «Манчестер Сити» ушбу трансфер суммасидан 15% улушга эга бўлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонга хавфсизлик масалаларида ёрдам бера оламиз — “Толибон”

    Бугун, 21:20

    Косовода қуролланган “профессионаллар” полициячиларга ҳужум қилди 

    Бугун, 20:20

    Алиев ва Пашинян учрашади. Музокара санаси ва жойи маълум бўлди

    Бугун, 19:55

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    Бугун, 19:06

    Россияда ўзбекистонлик сохта валютафурушлар қўлга олинди

    Бугун, 18:05

    Ўзбекистон—Қозоғистон: Юк ташиш соҳасидаги долзарб масалалар ва режалар муҳокама қилинди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Беларусда қолган “Вагнер” ёлланма ҳарбийлари сони маълум қилинди 

    Бугун, 17:35

    Украина Курскдаги федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳига дрон учирди (видео)

    Бугун, 16:42

    Ханчжоу—2022. Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди

    Бугун, 15:15

    Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

    Бугун, 15:11

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    17:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?