• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Шакиридан Жакагача. Жаҳон чемпионини Евро—2020 дан чиқариб юборган Швейцария қаҳрамонлари ҳақида

    Швейцария терма жамоаси Евро—2020 мусобақасида сенсация қайд этди. «Банкирлар» амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоасини нимчорак финалдаёқ мусобақадан чиқариб юборди. Швейцарияликлар биринчи бўлимда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Швейцария пенальтидан унумли фойдалана олмади ва Карим Бенземадан иккита гол қабул қилиб олди. Пол Погба учинчи голни урганда фаворит барибир ғалаба қозонадигандек таассурот пайдо бўлди. Аммо швейсарияликлар охиригача курашиб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин пенальтилар сериясигача давом этди. Пенальтилар сериясида эса Франция мағлубиятга учраб мусобақани тарк этди. Жаҳон чемпионини мағлуб этган швейсариялик қаҳрамонлар кимлар эди?

    Жердан Шакири

    Шакири — Швейцария терма жамоасининг асосий юлдузи. 16 ёшида «Базел»да дебютини ўтказган, 17 ёшида терма жамоа билан Евро—2008 га йўл олган. Жерданнинг ота-онаси 1992 йилда Югославияда фуқаролик уруши авж палласига етганда Косоводан Швейцарияга кўчиб ўтган. Болакай ўшанда бир ёш эди ва янги мамлакатга кўникишга мажбур бўлганди. Жердан отасига ферма ишларида, онасига кийим сотишга ёрдам берарди. Шакирининг отаси фарзандини футбол мактабига беради. Жерданнинг акаси ҳам футбол мактабида таҳсил олган, аммо у муваффақиятга эриша олмади. Жердан эса қисқа муддатда «Базел»нинг асосий таркиб футболчисига айланади ва 21 ёшида «Бавария»га ўтиб кетди. Мюнхенликлар сафида омади юришмаган Шакири 2018 йилда «Ливерпуль» сафига ўтади. Мерсисайдликлар сафида Англия чемпионлиги ва Чемпионлар Лигаси совриндорига айланди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гранит Жака

    Косовадан ташриф буюрган яна бир иммигрант. Шакири иккаласи 2018 йилги мундиалда Сербияга қарши ўйинда провокация уюштирди. Гол урилгач қўллари билан бургут — сербларга қарши фуқаролик урушида қатнашаётган Албания армияси рамзини кўрсатди. Иккаласи ҳам туғилган ерини қадрлайди. Оталари Косовонинг Югославиядан ажралиб чиқишини истайди.

    2016 йилда Жака ўзи туғилган мамлакатга қарши майдонга тушади. Рақиб жамоа сардори ўзининг акаси Таулант эди. Трибунада уларнинг онаси Швейцария ва Албания байроғининг расми туширилган футболкада ўтирарди.

    Жака — терма жамоанинг юраги, ҳақиқий сардор. Айнан у жамоадошларини пенальтилар сериясидан аввал руҳлантирди.

    Гранитнинг қизиққон табиати бор — у доим низоларга аралашиб юради. 2 йил олдин «Арсенал» мухлислари билан тортишиб қолгани учун сардорлик боғичи олиб қўйилган эди. Жаканинг «Рома»га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Жозе Моуриньо билан бирга ажойиб дуэт ҳосил қилиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ян Зоммер

    Терма жамоадаги бошқа футболчилардан фарқли равишда Зоммер швейсариялик. У 26 ёшигача «Базел» шарафини ҳимоя қилган. Тер Штеген «Барселона»га ўтгач, «Боруссия» Мёнхенгладбах 2014 йилда Зоммерни Германияга таклиф қилди.

    17 июнь куни Янн фарзандли бўлгани учун терма жамоа базасини тарк этади. Орадан 2 кун ўтиб Туркияга қарши муҳим баҳс учун қайтиб келади. Францияга қарши ўйинда Килиан Мбаппенинг пенальтисини қайтарди ва жамоасининг чорак финалга чиқишини таъминлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳарис Сеферович

    Сеферовичнинг ота-онаси Ҳарис туғилганидан 2 ой ўтиб Босния ва Герцеговинадан қочиб кетишга мажбур бўлади. Мамлакатда шунчаки уруш эмас ҳақиқий қатағон бошланган ва ундан четда қолиш иложсиз эди. Ҳарис болалигидан футболга меҳр қўйди. 18 ёшида «Грассхоппер» жамоасида дебютини нишонлади. Нигерияда ўтказилган 17 ёшли футболчилар ўртасидаги мундиал тўпурарига айланди. Бир йилдан кейин эса «Фиорентина»га ўтди.

    Ҳозирда Сеферович 29 ёшда бўлишига қарамасдан аллақачон бешта мамлакатда ўйнашга улгурди. Бир неча йил аввал Бундеслигада порлаган футболчи ўтган мавсумда «Бенфика» сафида Португалия чемпионати тўпурарига айланди.

    Евро—2020 бошида Ҳариснинг ишлари юришмади. Уэльсга қарши ўйинда вазиятларни кўкка совурди, Италияга қарши ўйинда иккинчи бўлим бошидаёқ захирага олинди. Учинчи турда Туркияга муҳим бўлган голни урди. Нимчорак финалда эса французлар дарвозасини икки марта ишғол қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мануэль Аканжи

    Ҳимоячи 120 дақиқа давомида Бензема, Гризманн ва Мбаппе учлигига қарши муносиб ҳаракат қилди. Пенальтилар сериясида эса ўз имкониятидан фойдалана олди. Мануэлнинг отаси Абимбола ҳам ҳаваскор футболчи бўлган. Нигериядан Швейцарияга кўчиб келган Абимбола теннисчи Изабел билан танишади. Маълум вақтдан сўнг жуфтлик оила қуради. Ҳозирда Аканжининг отаси Сюрихдаги йирик молиявий марказлардан бирида ишлайди.

    Мануэлнинг ота-онаси фарзандининг таълим олишига жуда катта эътибор қаратган. Футболчининг ўзи ҳам болалигида арифметик амалларни бемалол ишлай олганини айтади. Лекин футбол унга жудаям ёққани сабаб машғулотларга кўпроқ диққатини қаратди. Интервьюлардан бири журналист Мануэлдан 24 ни 75 га, 33 ни 97 га кўпайтириб беришини сўраганда, футболчи дарҳол жавоб қайтарган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рикардо Родригес

    Рикардо ўйиннинг антиқаҳрамонига айланишига оз қолди. У иккинчи бўлим бошида пенальтидан фойдалана олмади. Рикардо фаолиятидаги оғир дамларни бошидан ўтказяпти — ўтган мавсумда «Милан» футболчини «Торино»га сотиб юборди. Туринликлар сафида ҳам Родригес асосий таркибга кира олмаяпти. Шундай бўлса-да, Швейцарияда уни яхши кўришади. Келиб чиқиши чилилик бўлган Рикардо 16 ёшида «Сюрих» сафида кўзга кўринган бўлса, 19 ёшида «Вольфсбург» сафига ўтган.

    Родригеснинг ака-укаси ҳам футболчи. Улар Швейцариянинг «Сюрих» ва «Лугано» жамоалари шарафини ҳимоя қилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Марио Гавранович

    Марионинг ота-онаси Болқондан Швейцарияга келиб қолган. Бошқа футболчилар каби у ҳам янги муҳитга мослашишга мажбур бўлган. Гаврановичнинг хотирлашича, маълум вақт давомида уйларида чироқ бўлмаган. Ёшлигидан футболга қизиққан болакай «Лугано» сафида кўзга ташлана бошлайди. Юқори даражали чемпионатларда у ўзини кўрсата олмади — «Шальке-04» ва «Майнц» жамоаларида рақобатда ютқазиб қўйди. 2016 йилдан буён Хорватия чемпионатида тўп суриб келаётган Марио фаолиятидаги энг яхши даврларни бошидан ўтказяпти.

    Терма жамоада унинг ишлари юришмоқда. Уэльсга қарши ўйинда Марио захирадан тушиши билан гол урди. Лекин VAR унинг голини бекор қилди. Францияга қарши ўйинда ҳам унинг голи бекор бўлди аммо Гавранович барибир мақсадига эришди. 90-дақиқада гол уриб Швейцарияга қўшимча бўлимларни тақдим этди. Пенальтилар сериясида эса биринчи бўлиб тўпга яқинлашди ва ўз имкониятидан фойдаланди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    29.06.2021, 21:32   Изоҳ (0)   28669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020 да: драма ва триллер, ими-жимида ўтаётган Копа Америка, рекорд қўйишдан тўхтамаётган Лео Месси. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    29.06.2021, 10:37

    Америка Кубоги. Месси дубль қайд этган ўйинда Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Уругвайда ҳам ғалаба

    29.06.2021, 09:41

    Евро—2020. Франция 6 та гол урилган ва пенальтилар сериясигача борган ўйинда Швейцарияга ютқазиб, мусобақани тарк этди

    29.06.2021, 03:04

    Бокс оламини остин-устун қилган жанг. Майк Тайсон ва Эвандер Ҳолифилд ўртасидаги можароли жангга 24 йил тўлди

    29.06.2021, 00:17

    Евро—2020. Испания 8 та гол урилган ўйинда Хорватияни таслим этиб, чорак финалга чиқди

    28.06.2021, 23:46

    Суперлига. «Насаф» меҳмонда «Қўқон-1912»дан устун келди ва 4-ўринга кўтарилди

    28.06.2021, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда 9 кишининг ўлимига сабаб бўлган “Twitter қотили” қатл этилди

    Дунё | 28 июн, 13:30

    Ғазо ҳокимияти: Исроил тарқатаётган ун қопларида гиёҳванд моддалар топилди

    Дунё | 28 июн, 13:10

    Одамлар билан доимий мулоқот қилишни талаб этадиган иш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

    Лайфстайл | 28 июн, 12:50

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    Лайфстайл | 28 июн, 11:40

    Музли ванна, медитация ва Ayurve’da: машҳурлар тонгни қандай бошлайди?

    Шоу-бизнес | 28 июн, 11:35

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.