Саида Мирзиёевa 25 июнь куни М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўз Telegram каналида маълум қилди.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

«Фонд жамоаси номидан сизни ушбу муҳим воқеа билан табриклаган ҳолда, келгуси илмий фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламан», — дея қўшимча қилган Комил Алламжонов ўз хабарида.

Бундан аввал Саида Мирзиёева бинолардаги мозаика панноларни сақлаб қолиш ва таъмирлашга чақиргани ҳамда Саида Мирзиёева ташаббуси билан Катта Лангар Қуръони саҳифалари сақлаб қолингани ҳақида хабар берилганди.