• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда коронавирусга қарши мажбурий эмланишдан бош тортганларга жарима солинади

    Қозоғистонда коронавирусга қарши мажбурий эмланишдан бош тортган хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари жаримага тортилади. Шунингдек, улар ҳар ҳафта ПЗР-тестидан ўтиши керак бўлади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Эсмагамбетова айтиб ўтди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Қўмита раисининг маълум қилишича, яқинда айрим тоифадаги кишилар — хизмат кўрсатиш соҳасида, саноат корхоналарида, 20 дан ортиқ киши ишлайдиган жамоаларда ишловчи ходимлар учун вакцинация мажбурий бўлади. Эмланишдан бош тортган тақдирда, улар ҳар ҳафта ПЗР-тестидан ўтиши керак.

    «Бош давлат санитария шифокорининг буйруғини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган. Унга кўра, ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган, хусусан, жисмоний шахслар ойлик ҳисоблаш кўрсаткичининг беш баравар миқдорида жарима тўлайди», — деди Эсмагамбетова.

    У талабларни бажармаган тақдирда, иш берувчи ҳам маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

    Аввалроқ COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистоннинг бош давлат санитария шифокорига хизмат кўрсатиш соҳасида, саноат корхоналарида ва 20 дан ортиқ киши ишлайдиган меҳнат жамоаларида COVID-19’га қарши эмланмаган ишчиларнинг ишини чеклашни тавсия қилганди. Эмланишдан бош тортганларни ҳар ҳафта мажбурий ПЗР-тестидан ўтказиш режалаштирилган.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Сойнинг сўзларига кўра, тестдан ўтиш учун ходимларнинг ўзи ёки уларнинг иш берувчилари пул тўлаши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, Қозоғистондаги 20 дан ортиқ киши ишлайдиган ҳар қандай жамоа «йирик уюшган жамоалар» ҳисобланади. Бундай жамоаларнинг барча ходимлари ҳар ҳафта коронавирус учун ПЗР-тестидан ўтиши ёки эмланиши керак (агар қарши кўрсатмалар бўлмаса).

    Бош вазир ўринбосари Эрали Тугжанов вакцинацияга оид янги қоидаларни жорий этиш муносабати билан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилмаслигини айтди. «Биз уларга танлов берамиз», — таъкидлади у.

    Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари мамлакатнинг ҳар еттинчи фуқароси аллақачон эмланганини таъкидлади. У қозоғистонликларни бошқа вакциналар келишини кутмасликка ва биринчи имкониятдаёқ эмланишга чақирди, чунки «бошқа илож йўқ».

    Янги талаблар Қозоғистон бош санитария шифокори тегишли фармонни имзолаганидан кейин кучга киради.

    Мавзуга доир:

    • Қозоғистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми туфайли карантин кучайтирилиши мумкин
    • Қозоғистон ССВ АҚШ экспертларининг республикадаги COVID-ўлимлар сони ҳақидаги маълумотларини рад этди

    24.06.2021, 14:25   Изоҳ (0)   15255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон ҳарбийлари бешта туманни «Толибон»дан озод қилди

    24.06.2021, 12:37

    Коронавируснинг янги «ҳиндча» штамми беморнинг ёнидан ўтиб кетганларга ҳам юқади

    24.06.2021, 11:33

    Путин Рамзан Қодировга яна Чеченистон президентлиги учун номзодини қўйишни таклиф этди

    24.06.2021, 09:34

    NYT: Журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор шахслар АҚШда ҳарбий тайёргарликдан ўтган

    24.06.2021, 06:47

    ОАВ: Эрон 12 июнь куни ракета учиришда муваффақиятсизликка учраган

    23.06.2021, 23:11

    Перуда содир бўлган зилзила аҳоли орасида ваҳима қўзғатди (видео)

    23.06.2021, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.