Chanel бренди Metiers d’Art коллекциясидаги безаклардан бирини Apple компаниясининг AirPods ва AirPods Pro наушникларига бағишлади, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: Chanel

Бренд кристалли логотипга эга оқ ва қора ғилофларни яратган. Аксессуар камар-занжирдаги марварид иплар билан безатилган. Уни елкада ҳам, камарда ҳам тақиб юриш мумкин.

Фото: Chanel

Линиядан қўзичоқ терисининг металл рангли варианти ўрин олган. Унга олтин эмблема ва қора тасма-занжир қўшилган.

Фото: Chanel

Марварид тақинчоқ AirPods аксессуарлари учун якуний коллекцияга айланган. CC массив логотипи туширилган ип наушникларнинг ҳар бирига қотирилади.

Фото: Chanel

Chanel’нинг AirPods учун аксессуарларини модалар уйининг сайти орқали 1650 доллардан 2675 долларгача харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Dior бренди қушлардан илҳомланилган янги соат моделини тақдим қилгани тўғрисида хабар берилганди.