Ўзбекистон ҳудудида 21 июнь ва иш ҳафтаси давомида Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади, бу эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишининг олдини олади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Текислик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 22—23 июнь кунлари куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 16-21даража, кундуз кунлари 30-35 даража, жанубда 36-39 даража атрофида бўлади. Қайд этилишича, бу июнь ойи сўнгги ўн кунлигининг меъёрий ҳарорат қийматларига яқиндир.

Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.