• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон яқин ойларда 2020 йилнинг ёзидаги каби даҳшатни бошдан кечириши мумкин» — шифокор коронавируснинг тарқалиши яна кучаяётгани ҳақида

    Шифокор Азизбек Болтаев Ўзбекистонда яқин ойларда 2020 йилнинг ёзида юз берган коронавирус билан боғлиқ яна ўша даҳшат қайтарилиши кутилаётганини айтди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    «Мен Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ортиши янги йилга тўғри келади деб тахмин қилгандим. Аммо бу ҳозир содир бўляпти. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Ўтказилган сўнгги тадқиқотларга кўра, бемор коронавирусга чалинганидан кейин унда 7 ойгача вирусга қарши иммунитет пайдо бўлади, кейин эса қонда антитаналар миқдори кескин камаяди ва қайта касалланиш хавфи ортади», — деб ёзган у ўзининг Telegram каналида.

    «Тахминимча, (Ўзбекистонда ушбу гипотезани тасдиқловчи тадқиқотлар ўтказилмаган) ўтган йили аҳолининг аксарияти коронавирус билан касалланди ва бизда жамоавий иммунитет шаклланди. Эндиликда бу иммунитет табиий равишда йўқ бўлмоқда, худди грипп ва бошқа кўплаб юқумли касалликларга нисбатан иммунитет вақт ўтиши билан йўқолганидек», — деган шифокор.

    Унинг фикрича, бутун дунё мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам шошилинч равишда аҳолини коронавирусга қарши эмлаши керак.

    «Аммо бизда вакцинация билан боғлиқ вазият қандай? Дунё бўйича биринчи вакцинани ўртача 20 фоиздан ортиқ аҳоли олди. Ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 50-70 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистонда 15 июнга келиб аҳолининг узоғи билан 5 фоизи вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланди. Дунё мамлакатларидан беш баравар, қўшни Қозоғистондан эса икки баравар ортда қоляпмиз. Бу яққол кўриниши учун графикда келтираман. Айтмоқчи, унга қараб қанчалик ривожлан(ма)ган давлат эканимиз аниқроқ кўриш мумкин», — деган Болтаев.

    Фото: Telegram / @DoctorBoltaev

    Фото: Telegram / @DoctorBoltaev

    Унинг қўшимча қилишича, коронавирус бўйича ҳукумат комиссияси бошчилигидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига пандемияга қарши чораларини ёмон ташкил этгани, ўтган йилги қийинчиликлардан тегишли хулоса чиқармагани, шунингдек, вакцинация кампаниясини очиқчасига заиф ташкиллаштираётгани учун икки баҳо берилиши керак.

    Болтаевнинг сўзларига кўра, эмлаш кампаниясини қуйидагилар орқали кучайтириш зарур:

    • зарур дозадаги вакцинани тезда сотиб олишни таъминлаш учун катта молиявий ва дипломатик ресурсларни йўналтириш;
    • анча вақт олдин ваъда қилинган «Спутник V» вакцинасини маҳаллий ишлаб чиқарилишини тезлаштириш;
    • вирусни нейтралаштирувчи антитаналарга эга бўлмаган аҳолининг айрим гуруҳлари (шифокорлар, «формадаги одамлар», ўқитувчилар / тарбиячилар, давлат хизматчилари) учун вакцинацияни мажбурий қилиш;
    • вакцинация ҳуқуқига эга бўлган тоифадаги фуқароларга чекловларни олиб ташлаш — эмланишни истаган ҳар бир киши зудлик билан бундай имкониятни олиши.
    Шунингдек, ёпиқ муассасаларда оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлаш кераклигини ҳам қўшимча қилган.

    Бошқа чора-тадбирлар қаторида ниқоб режимини давлат амалдорларининг шахсий намунаси орқали кучайтириш, бепул ниқобларнинг кенг миқиёсда таъминлаш, ниқоб режими устидан ҳуқуқ-тартибот органлари назоратини кучайтириш ва режимни бузганлик учун жарима чоралари муқаррарлигини таъминлаш кабиларни келтирган.

    «Вакцинация даражаси пастлиги, шунингдек, ниқобдан фойдаланишнинг камайганлигини (бу борада ҳам тадқиқот йўқ бўлса ҳам, шахсий кузатувларимга кўра, ҳозирда ниқобдан аҳолининг 10 фоизидан камроғи фойдаланади) эътиборга олиб, Ўзбекистонни яқин ойларда ўтган йили ёзида бошдан кечирган даҳшат кутмоқда. Эслатиб ўтаман: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган йили коронавирусдан атиги 614 киши вафот этганини маълум қилган, расмий статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда сўнгги 5 йилга қараганда 21 мингтага кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган», — дея сўзларини якунлаган шифокор.

    Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охирларида бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни фуқароларда хоҳиш йўқлиги, вакцинага ишонч камлиги сабаб суст кетаётганини, жараённи тезлатиш учун тарғибот ишлари кучайтирилишини айтганди. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари «Спутник V»ни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга май ойининг охирларида келишганди.

    Айни пайтда мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна ортиб бормоқда. 20 июнь куни 427 кишида, 19 июнь куни 415 кишида, 18 июнда 391 кишида, 17 июнда 385 киши, 16 июнда 371 киши, 15 июнда 350 кишида коронавирус тасдиқланди.

    21.06.2021, 10:03   Изоҳ (0)   44640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда журналист ва блогерлар касб байрами арафасида мерганликда ўзини синаб кўрди

    21.06.2021, 08:48

    Тошкентда таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси мураббийи Жанубий Корея фуқароси томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    21.06.2021, 08:34

    Қорақалпоғистонда пулларини букмекерлик конторасида ютқазган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    21.06.2021, 07:58

    Тошкент метросининг «Олмазор» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилганига изоҳ берилди

    21.06.2021, 07:43

    «Оёқ-қўлимни боғлаб, олиб кетишди». Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланганини айтмоқда

    21.06.2021, 07:10

    Қаршида китобга атаб ўрнатилган монумент тирбандликларнинг олдини олиш учун бошқа жойга кўчирилади

    20.06.2021, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.