«Дарё» интернет нашрида қиш фаслида ёғган қалин қор сабаб ўн кунлаб ташқи дунёдан узилиб қоладиган Кўл қишлоғи ҳақида батафсил маълумот берилган эди. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган ушбу ҳудуд масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб йиллар давомида ривожланишдан ортда қолгани ҳам бор гап, албатта.

Фото: «Дарё»

2020 йилдаги пандемия сабаб қишлоққа боролмаган «Дарё» мухбири 2021 йилнинг 20 июнь куни яна шу қишлоқда бўлди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қаҳратон қишнинг қорли кунларида ўн кунлаб ташқи дунёдан узилиб қоладиган қишлоқ — Шаҳрисабз туманининг Кўл қишлоғи туман марказидан 84 километр узоқликда жойлашган бўлса-да, йўлнинг оғирлиги сабаб йўловчилар туман маркази ва қишлоқ ўртасидаги масофани уч соатда босиб ўтади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Илгари қишлоққа йўл олган киши Ҳисорак қишлоғидан сўнг «Нива» ёки «УАЗ» русумли автомобиллар хизматига эҳтиёж сезарди. Айни кунда қишлоқ йўли анча текисланиб, машиналар қатнови учун қулай ҳолатга келтирилган. Бироқ йўлдаги жарликларнинг қулаши, тош юмалаши каби хавф-хатарлар ҳамон мавжуд. Автомобильлар хизмати эса ҳалигача қиммат нархда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ҳазрати Султон чўққиси.

Фото: «Дарё»

Аҳоли тилида Афросиёб деб номланувчи ғори.

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган «Кўл» МФЙ раиси Исмоил Бобоевнинг маълумот беришича, қишлоқ ҳақида интернетда ҳикоя қилингач, кўплаб ўзгаришлар амалга оширилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Кўллик қизалоқлар.

Фото: «Дарё»

Кўл қишлоғида яшовчи бола.

Фото: «Дарё»

Урчиқ йигираётган она ва қиз.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг шахсан ўзи қишлоғимизда тунаб қолиб, аҳоли муаммоларини батафсил ўрганди. Вилоят раҳбари ташрифидан сўнг, қишлоқ аҳлига йиллар давомида хизмат кўрсатиб келган тез тиббий ёрдам машинаси янгиланди. Қишда қишлоқ йўлларини қордан тозаловчи янги техника олиб берилди. Янги мактаб қурилди. Энди эса 150 ўринли давлат боғчаси қурилиши режалаштирилмоқда», — дейди МФЙ раиси Исмоил Бобоев.

Фото: «Дарё»

Кўл қишлоғида қурилган янги мактаб биноси.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Кўл қишлоғида яшовчи фуқароларнинг айтишича, жорий йилдаги об-ҳаво инжиқликлари боис қишлоқда баҳор фасли кутилганидек бўлмаган. Аммо шунга қарамасдан, аҳоли деҳқончилик қилиб картошка етиштиришда давом этмоқда.

Фото: «Дарё»

Кўллик деҳқон.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Кўллик темирчи.

Фото: «Дарё»

Кўлда яшовчи онахон.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Моли учун ўт ко»тариб кетаётган аёл.

Фото: «Дарё»

Ўчоқда овқат пишираётган аёллар.

Фото: «Дарё»

Гилам юваётган аёллар.

Фото: «Дарё»

Кўлликларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари шу тарзда сақланади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, мазкур қишлоқда айни кунда 1336 нафар аҳоли яшайди.