Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Филиппин ҳукумати 350 нусхада яратилган ноёб McLaren 620R’ni бульдозер билан янчиб ташлади. Суперкар орол-мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган — декларацияда автомобиль Porsche Cayman дея кўрсатилган, бу эса машина эгасига солиқ йиғимларини тежашга ёрдам берган. Бироқ фирибгарлик фош этилган ва божхона бошқармаси купени намойишкорона йўқ қилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

McLaren 620R — пойга учун мўлжалланган 570С GT4 купесининг оддий йўлларда ҳаракатланишга қодир махсус версияси. Модель 2020 йилнинг бошидан ишлаб чиқарилган, июль ойида эса Филиппин портида янги икки эшикли машина ҳибсга олинган.

Бульдозер ёрдамида йўқ қилинган бошқа автомобиллар қаторидан Bentley Continental Flying Spur, Hyundai Genesis, Lotus Elise, Mercedes-Benz SLK, Porsche 911 ва Toyota Camry Solara ҳам ўрин олган. Матбуот жалб этилмаган ҳолда ўша куннинг ўзида мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда олиб келинган 14 та Mitsubishi йўлтанламаслари ҳам яксон қилинган.

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Филиппин ҳукумати контрабанда автомобилларини 2017 йилдан буён йўқ қилиб келади. Божхона бошқармаси тез-тез жуда ноёб ва ноодатий моделларни бульдозер ковши остига қўяди — ҳозирга қадар BMW Z1, Ferrari 360 Spider, Lamborghini Ballaro каби моделлар пачақланган. Аммо McLaren 620R — тўрт йил ичида прессланган энг ноёб ва қиммат машиналардан бири ҳисобланади.

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Фото: Facebook / BureauOfCustomsPH

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?