• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Наркотикдан ўлди, суиқасд бўлган дейишади, аммо…». Охунжон Мадалиевнинг сирли ўлимига нима сабаб бўлган? (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Охунжон Мадалиев ҳақида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад хотира кўрсатув тайёрлади.

    Ушбу дастурда Охунжон Мадалиевнинг вафоти ҳақида одамлар орасида юрган миш-мишларга ҳам ойдинлик киритилди.

    «Ҳеч қачон наркотик модда истеъмол қилганини кўрмаганман»

    Фото: «Дарё» / Охунжон Мадалиевнинг ҳайдовчиси Пўлатжон Омонов

    Фото: «Дарё» / Охунжон Мадалиевнинг ҳайдовчиси Пўлатжон Омонов
    Мен ўша кунлари Охунжон акамга ҳайдовчи эдим, Tico’да юрардим. Ўша куни Охун акани акалари олиб кетган эди. Тўйга бордик, водийда тўй икки қисм бўлади. Эрталаб куёв ота-онасининг ҳамкасблари келади. Кейин куёв навкар, базм бўлади. Жуда чиройли тўй бўлган, тўй тугади. Ҳамма чиқди. Охун акамни кутиб турибмиз, Охун акам чиқиб менга, «Сиз составни акамни машинасига ўтказинг, Tico’да кетамиз», деди.

    Йўлга чиқдик. Охун акам тўйдан чарчаб чиққанлар, доим тўйдан чиққанларида узоқ йўлда ухлаб кетардилар. Уйқулари тез келарди. Эрталабдан кечгача хизмат, шунинг учун йўлда ухлардилар. Фарғонанинг «Гиргили» деган жойида доирачимиз Анвар ака турардилар, ўшанинг ҳовлисига бордик, етиб боргандан кейин уйғотдим, «Охун ака, келдик, туринг» десам, индамаяптилар. «Шунақа қаттиқ ухлаб қолдиларми?», деб яна «Охун ака», деб туртсам ҳам уйғонмаяптилар. Кейин ичкарига кириб акалари Азим акамни айтиб чиқдим, уйғотиб кўрдик турмаяптилар. Қўрқиб кетдик. Шифохонага қараб ҳайдадик. Тез ёрдам кўрсатишди, доктор чиқиб, «Ярим соат, 40 минут бўлибди, Охун акани бериб қўйдик», деб чиқди. Биз шок ҳолатидамиз, соппа-соғ одам,  касал эмасди, кўпчилик «наркотик модда қабул қилган», деган гап чиқарган, йўқ, Охун акамни ҳеч қачон наркотик модда истемол қилганини кўрмаганман, бу бўлмаган гап. Одамлар ҳар хил гапни гапираверар экан. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди деб бежиз айтишмас экан.

    Пўлатжон Омонов, Охунжон Мадалиевнинг ҳайдовчиси

    «Охунжон ҳақида турли бўҳтонларни айтишди»

    Фото: «Дарё» / Охунжон Мадалиевнинг устози Қиличбек Тожиев

    Фото: «Дарё» / Охунжон Мадалиевнинг устози Қиличбек Тожиев
    Менга Охунжон вафот этгани ҳақида телефон қилиб айтишди, мен эса ишонмадим. Чунки ўша пайтда таниқли санъаткорлар тўғрисида, «Шерали Жўраев ўтиб қолибди, фалончи ўтиб қолибди», каби миш-мишлар кўп тарқалар эди. Мен яна шунақа гапдир-да энди деб ўйладим. Кейин секин бордим. Борсам шунақа вазият, барибир ҳам ишонмаяпман. Кейин эртаси куни чиқардик. Ҳозиргача ҳам аслида ишонмаймиз.

    Охунжон ҳақида турли бўҳтонларни айтишди. Охунжон ҳалол инсон эди. У пайтда фонограмма бўлмаган, бир ойлаб қўшиқ айтарди, раҳматли шундай қаттиқ чарчаганидан, машинада ухлаб қоларди.

    Охунжонни томоғи оғриб қолиб, иситмаси чиқиб қолганди. Шу юрагига ортиқча босим берган эканми, шундан ўтиб кетдими, билмадим.

    Қиличбек Тожиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Охунжон Мадалиевнинг устози

    «Морг»да кўриб тамом бўлганман

    Фото: «Дарё» / Охунжон Мадалиевнинг шогирди Абдужалил Қўқонов

    Фото: «Дарё» / Охунжон Мадалиевнинг шогирди Абдужалил Қўқонов
    Бир кун аввал Охун акам билан бирга бўлганмиз. Мени Ёзёвонда тўйим бўлган, Охун акамни тўйлари Фарғона шаҳарда бўлган. У пайтда Motorola деган телефон бўларди, устоз-шогирдлар олганмиз. «Мен тўйни тугатиб сизга қўнғироқ қиламан, Фарғонада кўришамиз, яқинда Наманганга борганимда йўлдан балиқ бериб юборишди, шуни пишириб еймиз», деди раҳматли. Бозорларга тушдик, анча бирга юрдик, Польша бозор деган бозор бор эди, ўша ерга тушиб кийим-кечаклар олдик. Эртаси куни мен тўйни тугатдим, Охун акам роса менга телефон қилган эканлар, у пайтда телефон ҳамма жойда ҳам ишламас эди, Ёзёвонда мен борган жойда антенна бўлмаган, менга тушолмаганлар. Кейин мен антеннали жойга чиққанимда, менга телефон қилди деган билдиришнома келган, Охунжон акамга қайтиб телефон қилсам, телефонлари ўчиқ. Уйга бордим, телефон келди, кўтарсам, «Охун акам шунақа бўлиб қолди», дейилди. Мен «морг»га келиб кўрмагунимча ҳам ишонганим йўқ, кўрганимдаям ишонганим йўқ. Ичимда «унақа бўлиши мумкин эмасди», деяпманда.

    Ҳақиқий бир яқин инсонни йўқотиш қанчалик азоб эканини, қанчалик қийинлигини ўшанда билганман. Чунки мени жуда ҳам эркалатиб, Жексон деб чақириб, ота-онамдек ер-у кўкка ишонмасдилар. Шогирд сифатида яхши кўрардилар, шогирдлари кўп эди, лекин узоқ йиллар давомида ёнларида мен юрганман.

    «Морг»да кўриб тамом бўлганман, ёнларига ҳам боролмай қолганман. Биров кутмаган нарсалар бўлган. Ҳалигача хаёлимда у инсон тирик, тушларимда ҳам кўриб тураман. «Ёлғондан бир ўлган эдим, мен келдим», деб айтадилар тушларимда, «ростан ҳам тирикмиканлар», деган фикр ҳозиргача хаёлимдан ўтади.

    У инсон биз учун ҳеч қачон ўлмайди, улар ўлмас асарлар яратиб кетган ўлмас ижодкордир.

    Абдужалил Қўқонов, хонанда, Охунжон Мадалиевнинг шогирди

    Маълумот учун, Охунжон Мадалиев 1963 йил 21 май санасида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Янгиараб қишлоғида дунёга келган. Охунжон Мадалиев 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган. Унинг «Туркман қиз», «Унутмоқ осонмас бизларни», «Кетаман», «Насибам», «Мақсадинг нима?», «Сени бугун кўрмасам бўлмас», «Жавоҳирим», «Ёлғиз аёл» каби юзлаб қўшиқлари мухлислар орасида оммалашган.

    Охунжон Мадалиев 2000 йил 29 июнь куни юрак хуружидан вафот этган.

    20.06.2021, 16:52   Изоҳ (0)   142559
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зуҳра Солиева ошқозонини кичрайтириш операциясидан сўнг икки ойда 15 кг озганини маълум қилди (видео)

    18.06.2021, 09:56

    «Фонограмма айтадиган муттаҳам деганлар». Сардор Мамадалиев устоз санъаткор уни тўйда камситгани ҳақида гапириб берди (видео)

    17.06.2021, 15:23

    «Лицензиямни топширишга тайёр эдим». Дилдора Ниёзова ўранганидан сўнг «Ўзбекконцерт»да бўлган мажлис ҳақида гапириб берди (видео)

    16.06.2021, 19:21

    Дилдора Ниёзова россиялик миллиардер Алишер Усмонов унинг мухлиси экани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    16.06.2021, 11:45

    Ҳар икки йилда бир бўладиган фестиваллар билан миллий мусиқий меросни сақлаб қолиб бўлмайди. Ҳусниддин Ато — соҳа муаммолари ҳақида

    15.06.2021, 18:17

    Қизиқчи Ортиқ Султонов ва хонанда Отабек Мамазоитов раҳбарлик лавозимларига тайинланди

    14.06.2021, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.