Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Нидерландия терма жамоаси 17 июнь, пайшанба куни Австрия билан баҳс юритди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Амстердамда ўтган ўйин нидерландларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида 11-дақиқада Мемфис Депай 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 67-дақиқага келиб эса Дензел Думфрис ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва ғалабани мустаҳкамлаб қўйди. Шу тариқа Нидерландия кетма-кет 2-ўйинда ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал этди.

Гуруҳнинг биринчи ўйинида Украина Шимолий Македониядан устун келганди.

Евро—2020

Гуруҳ босқичи, 2-тур

17 июнь, пайшанба

Нидерландия — Австрия 2:0

Голлар: 1:0 – 11, пенальти Депай, 2:0 – 67 Думфрис.

Нидерландия: Стекеленбург, ван Анхолт (Вейндал, 65), Блинд (Аке, 64), де Врей, Думфрис, де Йонг, де Рон (Гравенберҳ, 74), Вейналдум, де Лигт, Вегорст (Мален, 64), Депай (де Йонг, 82).

Австрия: Баҳманн, Лайнер, Алаба, Драгович (Линҳарт, 84), Ульмер, Лаймер (Гриллич, 62), Шлагер (Онисиво, 84), Баумгартнер (Лазаро, 70), Забитцер, Ҳинтереггер, Грегорич (Калайжич, 62).

Огоҳлантиришлар: Алаба (10), де Рон (14), Баҳманн (67).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди