Шавкат Мирзиёев 17–18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.
Шунингдек, Асадов, ушбу ҳафтада ҳам Президентнинг кун тартиби тиғиз бўлишини таъкидлаган.
Жумладан, бугун, 14 июнь куни соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар, 15 июнь куни олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.
Сешанба куни давлат раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Ал-Гергави, 16 июнь куни эса Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашувлари ҳам режа қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 1–2 июнь кунлари Сурхондарё вилояти, 10—11 июнь кунлари Тожикистонда расмий ташриф билан бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти сўнгги марта Андижон вилоятига 2020 йилнинг май ойида ташриф буюрган.
Изоҳ (0)