Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Дания ва Финляндия терма жамоалари 12 июнь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Копенгагенда ўтган ўйинда нохуш ҳолат содир бўлди. Беллашувнинг 43-дақиқасида Дания ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳушини йўқотди. Унга майдонда жонлантириш муолажалари ўтказлиди ва шу сабабли ўйин деярли 2 соатга тўхтаб қолди.

Баҳс қайта тиклангач, жамоалар биринчи бўлимни якунлаб қўйди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса Ёэл Похьянпало Финляндияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

Евро—2020

Гуруҳ босқичи, 1-тур

12 июнь, шанба

Дания – Финляндия 0:1

Гол: 0:1 – 59 Похьянпало.

Амалга оширилмаган пенальти: Ҳёйбьерг (74).

Дания: Шмейхель, Кристенсен, Кьер (Вестергор, 63), Меле, Васс (Ларсен, 75), Ҳёйбьерг, Дилэйни (Корнелиус, 76), Эриксен (Йенсен, 43), Винд (Ольсен, 63), Поульсен, Брэйтуэйт.

Финляндия: Градески, Уронен, Ошонесси, Райтала, Араюури, Луд, Камара, Спарв (Шюллер, 76), Тойвио, Похьянпало (Форсс, 84), Пукки (Кауко, 76).

Огоҳлантиришлар: Луд (4), Спарв (51).