• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Президент»нинг гапини икки қилолмайдиган, «Барселона»га ўтиш учун маоши камайишига рози бўлган, пенальтидан гол уришни ёқтирмайдиган Хавьер Маскерано ҳақида

    Аргентиналик таниқли футболчи Хавьер Маскерано 8 июнь санасида 37 ёшни қаршилади. «Кичкина ҳукмдор»нинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар «Барселона»да кечган. Қуйида Маскеранонинг каталонияликлар сафидаги энг эсда қоларли лаҳзалари ёдга олинади.

    «Барселона»га ўтиш учун маошининг 20 фоиздан воз кечган

    2010 йилнинг ёзида «Ливерпуль» мураббийи Рафаэл Бенитес жамоани тарк этади. Хавьер Маскерано Бенитесни жудаям ҳурмат қиларди, шу ўринда мураббий ҳам футболчига ишонарди. Бенитес «Интер»га ўтгач аргентиналик футболчини ҳам Италияга чақирди. Аммо ўша йилги мундиалдан сўнг Маскеранонинг терма жамоадаги шериги Лионель Месси билан бирга тўп суриши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб кетганди. Чиндан ҳам Хавьер «Барселона» билан музокара ўтказаётганди. Испания жамоаси футболчининг трансфер нархини туширишга уринарди, мерсисайдликлар эса Маскеранони яхшироқ нархга сотишни ўйларди. Охир-оқибат аргентиналик футболчи 24 миллион евро эвазига «Барселона» сафига ўтди. Бир нечта испан нашри Маскерано трансфернинг 4 миллионини ўз чўнтагидан тўлаганини ёзди. Ўша вақтда «Барселона» вице-президенти лавозимида ишлаган Хосеп Бартомеу футболчи испан грандига ўтиш учун маоши 20 фоизга қисқаришига рози бўлганини айтганди. «Асосий таркибда майдонга тушиш қийин бўлган жамоага келаётганимни билардим, аммо Европада қандайдир соврин қўлга киритишга бўлган иштиёқим мени шу ерга етаклади» – деб айтиб ўтганди Маскерано интервьюларининг бирида.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дебют ўйинидаёқ сариқ карточка олади

    Хавьернинг каталонияликлар сафидаги дебюти 2010/11 йилги мавсум Ла Лиганинг 2-турида қуйи дивизиондан элитага чиққан «Эркулес»га қарши ўйинда бўлиб ўтди. Жамоалар ўртасидаги баҳс 11 сентябрь, Каталония Миллий кунига тўғри келди. Ўша куни «Камп Ноу»да йиғилганларнинг кайфиятини бузиш керак эмасди. Аммо барчаси аксинча бўлди: Маскерано 20-дақиқада рақибга ета олмади ва қўполлик ишлатди. Ҳакам уни сариқ карточка билан сийлади. Орадан бир неча дақиқа ўтгач эса яна бир бор қўполлик ишлатди, бу сафар ҳакам уни кечирди. «Эркулес» футболчиси Нелсон Вальдес эса ҳисобни очди. «Барса» рақибга қарши ҳеч нарса қила олмаётганди. Ўйин тугашига ярим соат қолганда Вальдес дубль қайд этди. Ўйин 0:2 ҳисобида якунига етди ва «Эркулес» ўз тарихида иккинчи бор каталонияликлар устидан меҳмондаги баҳсда ғалаба қозонди (биринчиси 1996/97 йилги мавсумда эди).

    Таянч ярим ҳимоячисидан марказий ҳимоячига айланиши 

    «Барселона» «Манчестер Сити»га кетган Яя Туренинг ўрнини босиш учун Маскеранони харид қилгани ҳеч кимга сир эмасди. Футболчи таянч зонада Серхио Бускетсга ёрдам бериши керак эди. Хавьернинг ўзи ҳам асосий таркибда жой бўлмаслигини билган ҳолда ташриф буюрган. «Доимий майдонда бўлишимни тасаввур қилиш аҳмоқлик бўлади. Чунки марказда уч нафар Жаҳон чемпиони — Хави, Иньеста ва Бускетс бор эди. Улар билан рақобат қилиш жуда мушкул вазифа. Мен улардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиламан» — деган эди Хавьер тақдимот маросимида.

    Бускетс доимий равишда майдонда бўлгани учун Маскерано жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётганди. Ҳимоя чизиғида муаммолар юзага келгани туфайли Хавьер марказий ҳимоячи позициясида майдонга туша бошлади. «2011 йил апрель ойида «Алмерия»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Габриэль Милито жароҳат олди. Мен эса марказий ҳимоячи вазифасини бажаришга мажбур бўлдим. Кейинги ўйин «Шахтёр»га қарши Чемпионлар Лигасининг чорак финали эди. Биринчи ўйинда 5:1 ҳисобида ғалаба қозондик, ўшанда мен таянчда ҳаракат қилдим, Бускетс эса ҳимоячи вазифасини ўтади. Чунки Эрик Абидал жароҳат олганди. Донецкдаги ўйиндан олдин эса Гвардиола марказий ҳимояда мен ҳаракат қилишимни айтди. Биз машғулотларда бунга тайёргарлик кўрмагандик. Айнан позициямни ўзгартиришим, «Барселона»да узоқроқ қолишимнинг кафолати дея ўйлаб қолдим» — дейди Маскерано.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хавьер янги позицияда ўзини кўрсата олди ва Пеп янги ҳимоячи олиш қароридан воз кечди. Муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлди. Маскерано кейинги 7 йил давомида ҳимоячи позициясида ўйнади.

    Бендтнерга қарши ҳаракат

    2011 йилги Чемпионлар Лигаси нимчорак финали «Барселона» учун оғир кечди. «Арсенал» билан бўлиб ўтган биринчи ўйинда каталонияликлар 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. «Камп Ноу»даги жавоб ўйинида эса ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумкор футбол намойиш этиш зарур эди. Биринчи бўлимда «Барселона» ҳисобни очди, танаффусдан сўнг эса Бускетс ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Робин ван Перси ҳакам ҳуштак чалганидан сўнг тўпни тепгани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва у қизилга айланиб, майдонни тарк этди. «Арсенал» ўз жарима майдонига қамалиб олди. Лекин «Барса» ҳужум кетидан ҳужум қилиб, яна 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганда эса лондонликлар ҳужумга ўта бошлади. Битта гол уларни кейинги босқичга олиб чиқарди. 87-дақиқада Жек Уилшер Никлас Бендтнерга тўпни узатди. Бендтер Виктор Вальдес билан бир-бир вазиятга чиқиб олди. Даниялик футболчи гол уришига ишонган эди. Давомини эса ўзингиз кўринг:

    3:1 ҳисоби ўйин якунигача ўзгармади ва «Барселона» кейинги босқичга чиқди. 2,5 ойдан сўнг эса Чемпионлар Лигасида зафар қучди.

    319-ўйинида «Барселона» учун биринчи голини урди

    Маскерано ҳеч қачон гол уришга қизиқмаган: «Ривер»да 46 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган, «Коринтианс» ва «Вест Ҳэм»да умуман гол урмаган, «Ливерпуль»да эса 139 ўйинда 2 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. «Барселона»да эса 318 та ўйинда майдонга тушиб, умуман гол урмади. Унга доимо пенальти тепиш таклиф қилинган. «Гол урсам ҳам ўйиндан ураман» – деб жавоб берарди. Лекин 2017 йил апрель ойида бу таклифни рад эта олмади. Аниқроғи Пике уни пенальти тепишга мажбурлади. «Президент (жамоадошлари ҳазиллашиб Пикени шундай чақиради) тепиш кераклигини айтди. Ким бўлибманки, президентни гапини икки қилсам?» – табассум билан жавоб берди Хавьер. Ракитич пенальтини тепмоқчи эди. Аммо Пике Иванга пенальтини Маскерано тепиши кераклигини айтди. Хавьер имкониятидан фойдаланди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хитойни забт этишга кетди

    Хавьер «кўк-анорранглилар» сафида 300 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 19 та совринни қўлга киритган. «Барселона»даги 8 йиллик фаолиятидан сўнг Маскерано Хитойга йўл олди. Хавьер «Хэбэй Чайна Форчун» аъзосига айланди. «Барселона» аргентиналик футболчи учун хайрлашув маросимини ташкиллаштириб берди. «Барса» футболчилари эса Маскеранога аталган видеороликда суратга тушишди.

    Хитойдаги 2 йиллик фаолияти давомида Хавьер 54 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    12.06.2021, 19:00   Изоҳ (0)   19829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Де Брюйне ва Эден Азарсиз Бельгия Россияга, «аждарлар» эса «банкирлар»га қарши

    12.06.2021, 17:21

    Ҳисоб-китоб: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўйинда қайд этиши керак бўлган натижаси ҳақида

    12.06.2021, 15:44

    Вадим Абрамов: «Рақибдан келиб чиқиб ўйнашга мажбур бўлдик»

    12.06.2021, 12:44

    Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги—2021 учун якуний қайдномани эълон қилди

    12.06.2021, 08:27

    Яманни «ёмон қилган» Ўзбекистон, ҳакамлардан хафа Шоҳжаҳон, Туркияни таслим қилган Италия. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    12.06.2021, 07:49

    Евро—2020. Италия очилиш ўйинида Туркияни йирик ҳисобда ер тишлатди

    12.06.2021, 01:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.