• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Расмий мақоми йўқ камар билан рингга чиққан Шоҳжаҳон, тиззалашни истамаётган Евро қатнашчилари, юлдузларга тўла UFC 263. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    Дунё ва ўзбек спортига оид 12 июннинг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Бокс

    Расмий мақомга эга бўлмаган камар билан рингга чиққан Шоҳжаҳон Эргашев

    Тошкентдаги шоуда Шоҳжаҳон Эргашев рингга WBA International камари билан чиқиб келган. Оламспорт’га кўра бу камар расмий мақомда эмас. Эргашев бу камарни 2018 йил 28 августида Жимин Вангга қарши жангда қўлга киритган. Бироқ 3 ойдан ортиқ вақт давомида камар учун ҳимоя жанги ўтказмаганлиги туфайли 2019 йилнинг январь ойида камар вакант қолдирилган. Камар нусхаси Эргашевда сақланиб қолган.

    Айни пайтда WBA International камари Шаҳрам Ғиёсовга тегишли. Шаҳрам ушбу титулни америкалик Эммануэль Тэйлор билан жангда қўлга киритган.

    Ундан ташқари ушбу жанг Салиму Женгога тегишли бўлган EBP камари учун ҳам бўлмаган. Инсайдер Жалол Аҳмедовга кўра бунга Салита Промотионс билан суд жараёнлари атрофидаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилган.

    Эргашев Тошкентда ўтган шоудан кейин ҳакамлар қароридан норози эканини Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

    Дзюдо

    Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яккалик баҳсларида ўз иштирокини якунлади. Аввалроқ кумуш медални қўлга киритган Давлат Бобонов Ўзбекистонинг ушбу мусобақадаги ягона совриндори бўлиб қолди.

    Футбол

    ЖЧ—2022 саралаши доирасида кечган Яман—Ўзбекистон ўйинидан кейин ҳар икки томон мураббийлари розилиги билан матбуот анжумани бекор қилинди. Бироқ Абрамов ЎФА матбуот хизматига қисқа интервью берди. Мутахассиснинг фикрича, мусобақада ҳеч кимга осон бўлмаяпти. Абрамов Яманга қарши баҳсда осон ғалаба кутмагани ва Саудия ҳам Сингапурни ютишга қийналгани ҳақида фикр билдирди (батафсил).

    Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Эронни 5:0 ҳисобида таслим этди. CAFA мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси қизлари эса Қирғизистон устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (3:1).

    Жаҳон

    Футбол

    Black Lives Matter’ни қўллаб-қувватлашни истамаётган Евро иштирокчилари

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Евро—2020 нинг кўплаб қатнашчилар ўйиндан аввал ўтказиладиган махсус акцияда иштирок этишдан бош тортмоқда. Венгиянинг ортидан Шотландия, Хорватия ва  Нидерландия терма жамоалари майдонда тиззалаб ўтирмаслигини маълум қилди. Венгрия бош вазирини буни чиройли тушунтирди: «Венгерлар фақат уч ҳолатда тиз чўкади: худо олдида, ватан олдида ва қайлиғини қўлини сўраётганда».

    Вейналдумни «ПСЖ»га бой бериб қўйган «Барселона» Мемфис Депайни ҳам қўлдан чиқариб юбормаслик ҳаракатида

    Каталонлар «Лион»ни эркин агент мақомида тарк этган Депай билан музокараларни олиб бормоқда. Diario Sport'нинг хабар қилишича, «Барса» 27 ёшли футболчига «2+1» кўринишидаги яхшиланган шартнома таклиф қилмоқда. Аввалроқ «Ливерпуль» собиқ вакили Жоржиньо Вейналдум каталон клуби билан оғзаки келишуви бўла туриб, фойдалироқ таклиф билан чиққан «ПСЖ»га ўтиб кетганди.

    Шунингдек, «Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансфери устида ҳам ишламоқда. «Кўк-анорранглилар» келишувга «Бетис»дан қайтган Эмерсон Апаресидони қўшмоқчи. Миланликлар унга ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилаётган Ашраф Ҳакимининг ўринбосари сифатида қарамоқда.

    «Милан» Ибраҳимовичга шерик ва ўринбосар қидиряпти

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Милан» янги мавсум олдидан ўз сафида марказий ҳужумчи билан кучайтирмоқчи. «Челси» форварди Оливье Жиру билан музокара олиб бораётган миланликлар Златаннинг жароҳати сабаб, яна бир ҳужумчи олиб келиш ҳақида ўйламоқда. «Милан» шорт-листидан «ПСЖ» вакили Мауро Икарди ва «Зенит» футболчиси Сардор Азмун бор, дея хабар қилмоқда La Gazzetta dello Sport.

    «Манчестер Юнайтед» «Боруссия Д» билан савдолашмоқда

    Манкунианлар Жейдон Санчо трансферига яна қайтди. Инглизлар Санчо учун 75 миллион фунт (87 млн евро) таклиф қилмоқда. Немислар эса 87 млн фунт (100 млн евро) хоҳламоқда. 2020/21 йилги мавсум якунланиши арафасида мухлисларнинг жиддий эътирози ва таҳдидларига дуч келган Глейзерлар катта эҳтимол билан бу ёзда катта харидларга қўл уради.

    UFC

    Якшанба тонгида юлдузлар иштирокидаги жангларга тўлган UFC мусобақаси бўлиб ўтади

    Фото: UFC

    Фото: UFC

    Тошкент вақти билан 13 июнь тонгида АҚШда UFC 263 оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жанги ўрта вазн тоифаси чемпиони Исраэл Адесаня ва Марвин Веттори ўртасида кечади. Мутлақ енгил вазн чемпионлиги учун кечадиган Дейвисон Фигередо — Брендон Морено реванш жанги ҳам қизиқарли ўтиши тайин. Шунингдек, бу мусобақада Нейт Диаз ва Демиан Майя каби юлдузлар октагонга қайтади.

    UFC 263 мусобақасидаги жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

    Махачевнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

    Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ислом Махачевнинг UFC’даги навбатдаги жанги санаси тасдиқланди. Россиялик яккакурашчи 17 июль куни Тиаго Мойзесга қарши жанг қилади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    12.06.2021, 21:58   Изоҳ (0)   33457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Уэльс ва Швейцария ўйинида ғолиб номи аниқланмади

    12.06.2021, 20:05

    «Президент»нинг гапини икки қилолмайдиган, «Барселона»га ўтиш учун маоши камайишига рози бўлган, пенальтидан гол уришни ёқтирмайдиган Хавьер Маскерано ҳақида

    12.06.2021, 19:00

    Евро—2020. Де Брюйне ва Эден Азарсиз Бельгия Россияга, «аждарлар» эса «банкирлар»га қарши

    12.06.2021, 17:21

    Ҳисоб-китоб: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўйинда қайд этиши керак бўлган натижаси ҳақида

    12.06.2021, 15:44

    Вадим Абрамов: «Рақибдан келиб чиқиб ўйнашга мажбур бўлдик»

    12.06.2021, 12:44

    Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги—2021 учун якуний қайдномани эълон қилди

    12.06.2021, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.