Греция аҳолиси пандемия бошидан буён биринчи марта намойишга чиқди ва ҳукумат томонидан таклиф қилинган меҳнат бозори ислоҳотидан норозилигини билдирди, деб ёзмоқда Bloomberg.

Фото: АP

Келаси ҳафта парламентда овозга қўйиладиган қонун лойиҳаси бандларидан бирига кўра, иш ҳафтаси тўрт кунгача қисқаради, лекин иш куни узайтирилади.

Шу муносабат билан Греция касаба уюшмалари Европада ишсизлик даражаси бўйича мамлакатнинг энг юқори кўрсаткичга эга бўлгани сабабли иш берувчилар ўз ишчиларини эксплуатация қилиши ва ишчиларнинг таътилга чиқиши қийин бўлиб қолишидан хавотирда эканини билдирди.

Нашр маълумотларига кўра, иш ташлашлар мамлакатнинг кўплаб соҳаларини, хусусан, транспорт соҳасини қамраб олди. Грецияда сайёҳлар учун чегаралар яқинда очилган эди, эндиликда мамлакатда поездлар ва кемалар ҳаракати тўхтатилди.

Аввалроқ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ва Исроилнинг араблар яшайдиган бошқа минтақаларида умумий иш ташлаш эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.