Кариб денгизида жойлашган Пуэрто-Рико оролининг Luma Energy энергетика компанияси ўзининг подстанцияларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди. Ҳодиса оқибатида оролнинг бир нечта ҳудудлари электр энергиясиз қолди.
«Ёнғин орол бўйлаб электр энергиясининг кенг кўламли узилишларига олиб келди», — дейилади компания Twitter’да.
Воқеа содир бўлганидан сўнг дарҳол 400 минг киши электр энергиясиз қолгани хабар қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, 60 минг киши электр таъминоти ҳалигача тикланмаган зонада қолмоқда. Ёнғин содир бўлишидан сал олдин компания киберҳужум ҳақида хабар берган. Хабарга кўра, киберҳужум компания мижозларига ўз ҳисоб рақамларига кириш имконини бермаган.
Пуэрто-Риконинг АҚШ Конгрессидаги вакили Женифер Гонсалес ушбу энергетика компанияси билан боғлиқ муаммолар унга ягона ҳодисалар бўлиб туюлмаслигини таъкидлаб, текширув ўтказишга ваъда берди.
Изоҳ (0)