Покистонда иккита йўловчи поездининг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 62 нафарга етди, 100 нафардан ортиқ йўловчи жароҳатланди. Бу ҳақда ARY News хабар берди.
Қутқарувчилар воқеа жойида қутқарув ишларини давом эттирмоқда, поездлар тагидан чиқариб олинган йўловчилар энг яқин шифохоналарга етказилмоқда. Поездлар ҳаракати тўхтатилди. Воқеа жойида тиббиёт лагери ташкил этилган бўлиб, у ерда фельдшерлар ва ҳарбий шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Маълумот учун, 7 июнь куни тонгда Покистоннинг жанубида иккита йўловчи поезд тўқнашиб кетди. Покистон темир йўллари вакилининг хабар беришича, иккита поездда жами 1100 нафар йўловчи бўлган.
Мамлакат бош вазири Имрон Хон ушбу фавқулодда ҳодисани ҳар томонлама текширишни буюрди.
Эслатиб ўтамиз март охирларида Мисрда иккита йўловчи поездининг ўзаро тўқнашиши оқибатида камида 32 нафар одам ҳалок бўлиб, яна 91 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган эди. Апрель ойида эса Тайваннинг Хуалян уездида йўловчи поезди изидан чиқиб кетиб, 36 киши ҳалок бўлган эди.
Мавзуга доир:
- Мехикода метро кўприги қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди (фото)
- Тайванда поезд рельсдан чиқиб кетди, 36 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)
- Мисрда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 30 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди (фото ва видео)
- Конго демократик республикасида поезд ҳалокати оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)