• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда COVID-19’дан тузалган болалар орасида хавфли яллиғланиш синдроми қайд этилди

    Ҳиндистонда коронавирусдан тузалган болаларда ўлимга олиб келадиган яллиғланиш синдроми тарқалди, деб ёзади Daily Mail нашри.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хабарга кўра, мамлакат бўйлаб COVID-19’дан тузалган болаларда мультисистемали яллиғланиш синдроми (MIS-C)га чалиниш бўйича 2000 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Айни пайтда мазкур синдромга учраган болаларнинг 70 фоизга яқини интенсив терапияга муҳтож.

    Қайд этилишича, MIS-C асосан, 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга улар коронавирус билан касалланганидан икки-олти ҳафта ўтгач таъсир қилади. Касаллик биринчи навбатда юқори иситма шаклида ривожланиб, органларнинг яллиғланишига олиб келади. Бу камдан кам учрайди ва симптомларсиз кечган инфекциядан сўнг ривожланиши мумкин.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Синдром юрак, нафас олиш ёки буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Соғайиши учун узоқ вақт талаб қилинадиган болаларда ҳаёт даражаси синдромнинг органларга қанчалик ёмон таъсир қилганига боғлиқ. Касалликни ҳали даволаш осон бўлган дастлабки босқичдаёқ қўлга олиш жуда муҳимдир», — деди Деҳлидаги «Хардинж леди» тиббиёт коллежи педиатрия бўлими директори доктор Хариш Пемде. Унинг таъкидлашича, MIS-C ўлимга олиб келиши мумкин, чунки у кўплаб орган тизимларига таъсир қилади.

    Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, COVID-19 билан боғлиқ бўлган MIS-C ноёб яллиғланиш касаллигини танасида ривожлантирадиган барча болаларнинг ярмида неврологик белгилар мавжуд. Энг тез-тез учрайдиган аломат бош оғриғи бўлган, аммо болаларда галлюцинация ёки тутқаноқ каби янада жиддий иккиламчи таъсирлар пайдо бўлиши мумкин.

    MIS-C дастлаб қон томирлари деворларининг яллиғланишини келтириб чиқарадиган ва асосан 5 ёшгача бўлган болаларга таъсир қиладиган Кавасаки касаллиги билан боғлиқ дея тахмин қилинган. MIS-C бўйича илк ҳолатлар Буюк Британия, Италия ва Испанияда 2020 йилнинг апрелида қайд этилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, MIS-C ташхиси қийин бўлган, чунки унинг кўплаб белгилари, жумладан, тошмалар, иситма ва ошқозон-ичак бузилиши бошқа болалар касалликларига ўхшашдир.

    Мультисистемали яллиғланиш синдромининг бошқа аломатларига — тошма, йиринг чиқмасдан кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши ёки яллиғланишининг бошқа кўринишлари, қон босимининг тушиб кетиши ёки шок, коагулопатия белгилари киради. Даволашда иммуноглобулин терапияси ва кортикостероидлар қўлланилади. Синдром камдан кам учраса-да, бу бола учун вируснинг ўзига қараганда анча хавфли бўлиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда COVID-пандемия фонида одамларнинг хавфли замбуруғларга чалиниш ҳолатлари кўпайди. Мамлакатда коронавирус тарқалишининг иккиламчи таъсири сифатида пайдо бўлган қора замбуруғ эпидемияси фонида яна бир замбуруғ касаллиги аниқланди, у мамлакатда оқ замбуруғ деб аталади.

    Май охирида Ҳиндистон шифокорлари коронавирусга чалинган беморда замбуруғ инфекциясининг учинчи тури — сариқ замбуруғни аниқлади. Мамлакатда сариқ замбуруғ билан касалланган биринчи бемор вафот этди.

    07.06.2021, 19:26   Изоҳ (0)   59041
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тўғрисидаги қонунни имзолади

    07.06.2021, 18:10

    «Толибон» Тожикистон ва Қирғизистонни ўз муаммоларини оқилона ва музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирди

    07.06.2021, 17:27

    «Дунёнинг исталган жойида ва исталган вақтда» — Зеленский Байдендан Россия—Америка саммити олдидан у билан учрашишни сўради

    07.06.2021, 16:56

    Хитойда 3 ёшдан ошган болалар коронавирусга қарши эмланади, Малайзияда иситмани аниқлашда дронлар қўлланилмоқда, Исроилда ниқоб режими бекор қилинади. Коронахабарл...

    07.06.2021, 16:13

    Туркманистон президенти ўғлига ахалтекин отини совға қилди

    07.06.2021, 14:27

    АҚШ вице-президентининг Лотин Америкасига учаётган самолёти техник муаммо туфайли ортга қайтди

    07.06.2021, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.