Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Lacetti ва «Жигули» иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳар Амир Темур шоҳкўчасида 2 июндан 3 июнга ўтар кечаси тунги соат 01:30 лар атрофида Lacetti ва «Жигули» автомобиллари тўқнашди.
Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Ҳайдовчиларнинг тунда ҳаракат камлигидан фойдаланиб, машинани белгиланган тезликдан ошириб ҳайдашлари ҳодиса сабабларидан бири сифатида қайд этилган.
Аввалроқ Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Cobalt ҳайдовчиси ЙТҲга учраб вафот этгани, Damas ва Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ота-бола ҳалок бўлгани, Тошкентда юз берган йирик ЙТҲ иштирокчиси бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)