Ўзбекистонда 5 июнь куни яна 286 кишида коронавирус тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланганларнинг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 21 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 35 нафари Тошкент вилоятида,
- 175 нафари Тошкент шаҳрида
Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистонда 7 нафар, Бухорода 3 нафар, Жиззахда 14 нафар, Қашқадарёда 7 нафар, Наманганда 2 нафар, Самарқандда 23 нафар, Сурхондарёда 1 нафар, Фарғонада 21 нафар, Хоразмда 2 нафар, Тошкент шаҳрида 117 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97 714 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3312 нафар бемор даволанмоқда.
Мамлакатда июнь ойида ҳам кунлик касалланишлар сони 200 кишидан ортиқ бўлмоқда. 4 июнь куни 238 нафар, 3 июнь куни 201 нафар, 2 июнь куни 271 нафар, 1 июнь куни 231 нафар кишида коронавирус аниқланганди. Кунлик касалланиш бўйича энг паст кўрсаткич сўнгги марта 31 май куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 160 кишида коронавирус тасдиқланганди.