УЕФА Суперкубоги—2021 ўйини қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди.
«Челси» клуби расмий сайти хабарига кўра беллашув Шимолий Ирландия пойтахти Белфаст шаҳридаги «Виндзор Парк» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 11 август санасига белгиланган.
Суперкубок учун курашда Чемпионлар Лигасида бош совринни қўлга киритган «Челси» ва Европа Лигаси ғолиби «Вильярреал» ўзаро тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда «Бавария» «Севилья»ни мағлуб этиб, мазкур совринни қўлга киритганди.
Изоҳ (0)