Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Чилонзор туманида 3 машина иштирокида юз берган ЙТҲда 5 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 4 июнь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида юз берган. Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz автомобиллари тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Mercedes-Benz ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси, шунингдек, Lacetti’да бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Аввалроқ Термизда Президент кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақидаги хабарлар рад этилгани, Ургутда радиаторига сув қуйиш учун тушган ҳайдовчининг «Газель»и жарликка тушиб кетгани, Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Cobalt ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?