Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида кўчада кетаётган аёлнинг йўл бўйидаги гултувакни тепиб, ағдаргани кенг танқидларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат Самарқанд шаҳрида яшовчи 42 ёшли Г.М. томонидан содир этилган.
Суриштирувда унинг вилоят Руҳий касалликлар бўйича диспансерда рўйхатда туриши, олдин ҳам касаллиги туфайли бир неча маротаба даволаниб чиққанлиги аниқланди.
«Айни дамда фуқарони даволаниш учун Руҳий касалликлар бўйича диспансерга юбориш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.
Бундан аввал Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклаган аёл қилмишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўрагани, Гулистонда «Тўхташ мумкин эмас» йўл белгисини қора рангга бўяган йигит 15 суткага қамалгани ҳамда Гулистондаги чорраҳада рақсга тушган тиктокчи йигитлар жаримага тортилиб, 4 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)