• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 14 июндан 2 минг ва 20 минг сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади (фото)

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг 14 июнидан бошлаб номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон тарихига бағишланган.

    Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

    2000 сўмлик банкнот

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Ўлчами 142 х 69 миллиметр банкнотнинг ўнг тарафидаги оч фонда қадимги «Буюк ипак йўли» карвон йўлининг рамзи сифатида туя ва «2000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

    Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 1,5 миллиметр бўлган «УЗБ» ёзуви мавжуд металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

    Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – қирмизи ва оч яшил ранглардан иборат.

    Банкнот олд томони чап қисмида дастлаб милоддан аввалги I асрда қад кўтарган, эрамизнинг IX–Х асрларида қайта қурилган (ҳозирги қиёфаси, асосан, XVI асрда шаклланган) Бухоро аркининг кўриниши тасвирланган.

    Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган «2000» рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида тилла рангдан яшил рангга ўзгаради.

    Банкнот юқори ўнг қисмида «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ» матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистоннинг герби қирмизи рангда жойлашган.

    Ўнг ва чап томони чеккасида қирмизи рангда жойлашган махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

    Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор безак асосида «латент» (яширин) тасвир «УЗ» кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

    Қуйи қисмнинг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи «ИККИ МИНГ СЎМ» ёзуви ва «ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАMMA ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ» матни жойлашган.

    Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда бўёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

    Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги ҳалқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади.

    «Хонатлас» фонида туширилган Ўзбекистон харитаси чизмасида кўк чизиқлар билан «Буюк ипак йўли»нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

    Юқори чап қисмида Бухоро шаҳрининг рамзи ҳисобланган «икки ўркачли туя» тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли фон билан қўшилиб, тўлиқ тасвир ҳосил қилади.

    Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Банкнот орқа томонида милоддан аввалги IV–III асрларда қадимги карвон йўли ўтган Пойкенд шаҳрининг харобалари, яъни «ПОЙКЕНД АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИГИ» тасвирланган.

    Ўнг қисмида Бухоро вилояти ҳудудидаги «Варахша» археология ёдгорликларидан топилган VIII асрга тааллуқли деворий ганчкор безак тасвири ҳамда милоддан аввалги III минг йиллик даврига тегишли рўзғор идиши – археология топилмаси акс этган.

    Юқори чап қисмида «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ» матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил «2021» чоп этилган.

    Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати «2000» рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда «ИККИ МИНГ СЎМ» ёзуви туширилган.

    Пастки қисмида «ЎЗБЕКИСТОН СЎMИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ» матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

    20 000 сўмлик банкнот

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Ўлчами 147 х 69 миллиметр. Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи бўлган туя ва «20000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

    Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 миллиметрли «динамик» эффектига эга бўлган, юқори ҳимояланган, учта тўртбурчак йўл кўринишидаги банкнотнинг устки қатламига чиқувчи ҳимоя ипи жойлаштирилган.

    Ёруғлик манбаида ип тўлиқ кўринишга эга бўлиб, банкнотнинг исталган қиялик кўринишида ипдаги тасвирларда силжиш эффекти пайдо бўлади.

    Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – кўк, бинафша ва жигарранглардан иборат.

    Банкнот олд томони чап қисмида ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида милоддан аввалги IV асрда қурилган, ХХ асрнинг 30 йилларида топилган «ҚЎЙҚИРИЛГАН ҚАЛЪА» меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

    Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли ОВИ бўёғида босилган «20000» рақами жойлашган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида қирмизи рангдан яшил рангга ўзгаради.

    Банкнот юқори қисмида «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ» матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон герби сиёҳ рангда жойлашган.

    Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган сиёҳ рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

    Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида «латент» (яширин) тасвир «УЗ» кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

    Қуйи қисмининг чап томонидан банкнот қийматини акс эттирувчи «ЙИГИРМА МИНГ СЎМ» ёзуви ва «ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАMMA ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ» матни жойлашган.

    Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда бўёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

    Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги ҳалқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади.

    Юқори қисмдаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан «Буюк ипак йўли»нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

    Юқори чап қисмидаги Қорақалпоғистон халқининг каштачилик матоларида қўлланиладиган нақш безаги тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ нақш ҳосил қилади.

    Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Банкнот орқа томонида милоддан аввалги IV асрга тегишли бўлган, Султон Увайс тоғларидан жанубий шарққа қараб кетган баландликлар тепасида жойлашган «ЖОНБОС ҚАЛЪА АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИГИ» тасвирланган.

    Ўнг қисмида милоддан аввалги VII–VI асрларда Орол–Каспий денгизи оралиғида яшаган халқларга тегишли сопол идиш ҳамда милоддан аввалги I асрга тегишли қадимий аҳоли томонидан зардуштлик маросимларида фойдаланилган туя кўринишидаги артефакт акс этган.

    Ушбу тасвирлар металлограф босма усулида, икки хил ранг (сиёҳранг ва жигарранг)да аниқ чегараланган ҳолда босилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда бўёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

    Юқори чап қисмида «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ» матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил «2021» чоп этилган.

    Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати «20000» рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда «ЙИГИРМА МИНГ СЎМ» ёзуви туширилган.

    Пастки қисмида «ЎЗБЕКИСТОН СЎMИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ» матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

    «Муомалага чиқарилаётган қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда барча хўжалик юритувчи субъектлари ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт», – дейилади Марказий банк хабарида.

    Маълумот учун, ҳозирги вақтда ўзбек сўмининг энг катта қийматли купюраси 100 000 сўм ҳисобланади. Мазкур купюра 2019 йил 25 февралдан муомалага чиқарилган.

    04.06.2021, 20:18   Изоҳ (0)   161017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудлари 11 соатга электр таъминотидан узилади

    04.06.2021, 20:10

    Тошкентда триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

    04.06.2021, 19:24

    Андижонда 100 гектар ер ажратиб бериш эвазига 128 минг доллар пора олган мансабдор шахсларга суд ҳукми ўқилди

    04.06.2021, 19:09

    Тошкент туманида 19 ёшли йигит трансформатор токи уриши оқибатида вафот этди (видео)

    04.06.2021, 18:38

    Мактабгача таълим вазири коронавирусга қарши эмланди

    04.06.2021, 18:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    04.06.2021, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Байден ўрнига ҳужжатларга кимлар имзо қўйгани маълум бўлди

    Дунё | 2 июн, 19:10

    Оҳак, бўр, бўёқ каби нарсаларни ейиш одати қандай касалликдан далолат беради?

    Аёллар саҳифаси | 2 июн, 18:57

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:53

    Тарифлар эркинлаштирилиши сабаб ойига 10 минг кВт/соат электр токи ишлатадиган хонадонлар сони камайди — тадқиқот

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:47

    Энергия ўғирлиги: бир ойда давлатга қарийб 95 млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:39

    Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробидан ўрин олиши шарт бўлган кийимлар

    Лайфстайл | 2 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.