Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дэвид Жонс исмли америкалик блогер ўзининг YouTube’даги каналига картон қоғозидан Lamborghini Aventador нусхасини яратиш жараёни тасвирланган 17 дақиқали видеони жойлаштирди. Эркак машинанинг ушбу нусхасини аукцион орқали 10,4 минг долларга сотишга муваффақ бўлган, деб ёзади Motor.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Суперкар нусхасини яратиш учун блогер маиший техникаларни қадоқлашда ишлатиладиган оддий картондан фойдаланган. Эркак ёғоч рамадан машина асоси сифатида фойдаланган, ғилдираклари велосипеддан олинган, ўриндиқ ўрнига пластик стул ўрнатилган, шунингдек, Lamborghini кўтариладиган эшиклар, ойна ва рул бошқарувига эга бўлган. Блогерлар қоғоз Aventador’ни йиғиш қўлланмасини интернетдан олган ва унинг ўлчамини 5 баробарга катталаштирган.

Бир ой давом этган меҳнат натижасида суперкарнинг деярли тўлиқ ўлчамли картон нусхасини яратишга муваффақ бўлинган. Моделнинг ўлчамлари: узунлиги 3780, эни 1650 миллиметр. Лойиҳа муаллифлари ўз маҳсулотини 50 долларга сотмоқчи бўлган. Бироқ савдолар давомида картон Aventador нархи 10,4 минг долларга чиқиб кетган. Ўзбекистонда бу пулга янги Cobalt автомобилини харид қилиш мумкин.

Аввалроқ ветнамлик блогерлар ҳам картон қоғоздан Lamborghini Aventador ясагани тўғрисида хабар берилганди. Бу каби ноодатий машинани яратиш учун беш ой ва 500 долларга яқин маблағ сарфланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади