Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербургда 2021 йилнинг январь ойида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросининг жасади кўмилган ва қўллари боғланган ҳолда топилган.

Бедарак йўқолган фуқаронинг топилгани 27 май куни маълум бўлган. Шу куни соат 16:00 да Приморский тумани полициясига Виборгск тумани Жиноят қидирув бўлимидан маълумот келиб тушган. Хабарга кўра, ватандошлари 2021 йилнинг январь ойида йўқолгани маълум қилинган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

Таъкидланишича, ушбу фуқаро бошқа муҳожирлар билан келишмовчиликда бўлган. Пластик маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонасида ишловчи эркак бўғиб ўлдирилган. Шундан сўнг, унинг қўллари арқон билан боғланган ҳолда биринчи Утина кўчасидаги 1-сонли уй ёнида жойлашган ўрмонга кўмилган.

Тахминларга кўра, кўнгилсиз ҳодисанинг ўзи 2020 йилнинг декабрида содир бўлган. Эгнида фақат қора калта иштон бўлган эркакнинг жасади кавлаб олиниб, экспертиза учун моргга юборилган.

Ҳолат юзасидан қотиллик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик дарвозага ўзини осгани, 2018 йилда эса Петербургда вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг жасади Янгийўлга олиб келингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?