Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз жамоасига таклиф қилди, деб ёзмоқда SportMediaset.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Манбага кўра португалиялик мутахассис ҳужумчининг «Ювентус»дан кетиши ҳақидаги миш-мишлар фонида ватандошининг режаларини билиш учун унга қўнғироқ қилган ва Роналдуга «Рома»га ўтиш вариантини кўриб чиқишни таклиф қилган.

Қайд этилишича, «Рома»га ўтиш Роналдуга солиқ тўлаш нуқтаи назаридан манфаатлироқ бўлади. Боиси у Европанинг бошқа юқори лигаларига нисбатан Италияда ўзи учун қулай шароитга эга ва агар Рим клубига ўтса, бу имкониятларни ўзида сақлаб қолади.

Аввалроқ Роналдунинг «Ювентус»дан кетмоқчи эканлиги ва жамоадошлари билан хайрлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

36 ёшли Роналду А Сериянинг ортда қолган мавсумида 33 ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва лиганинг энг яхши тўпурарига айланди. Бунгача у Моуриньо билан «Реал»да бирга ишлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди