Зинедин Зидан «Реал» бош мураббийи лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилганди.
The Telegraph хабарига кўра 48 ёшли мутахассис Европа чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасини бошқариш имкониятини кутади. У айнан шу сабаб Мадрид клубини тарк этгани айтилмоқда. Ҳозирда «уч-ранглилар» жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳисобланади.
Қайд этилишича, Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби мураббийнинг режалари қандай эканлигини билиш учун Зиданинг атрофидагилар билан боғланишга ҳаракат қилади. Шунингдек, Лондон клубининг «Интер»дан истеъфога чиққан Антонио Контени таклиф қилмоқчи эканлиги хабар қилинмоқда, жамоа италиялик мураббийга йилига 20 миллион евро маош бермоқчи.
Зидан ўз хоҳишига кўра 2022 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилди. У мураббий сифатида «қироллик клуби» бошқарувида 276 ўйин ўтказиб, 174 та ғалаба, 53 та дуранг, 36 та мағлубият қайд этди. Франциялик мутахассиснинг мадридликлар билан қўлга киритган совринлар сони эса 11 тани ташкил қилади.
Изоҳ (0)