Массимилиано Аллегри «Ювентус» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
53 ёшли мутахассис ушбу лавозимда атиги бир йил ишлаган Андреа Пирлонинг ўрнини эгаллайди. Аллегри туринликлар билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Қай этиш жоиз, Аллегри бунгача 2014 —2019 йилларда ҳам жамоани бошқарган. Турин клуби унинг қўл остида 5 марта Италия чемпионати, 4 марта мамлакат Кубоги ва 2 бор Италия Суперкубогида ғалаба қозонган.
Аллегрига шунингдек, «Реал» ва «Интер» клубларидан ҳам таклифлар бўлган. Бироқ мутахассис Туринга қайтиш вариантини танлади.
«Ювентус» 2020/21 йилги мавсумни ўзи учун қониқарсиз якунлади. Чемпионлар Лигасидаги иштирокини эрта тугатган бўлса, А Серияда бор-йўғи 4-ўрин билан кифояланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)