• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    БМТ, Европа Иттифоқи ва АҚШ «Меҳр» операцияси доирасида Ўзбекистонга қайтарилган аёллар ва болалар реинтеграциясига кўмаклашади

    Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг мамлакатдаги ваколатхонаси Европа Иттифоқи ва АҚШ Давлат департаментининг молиявий кўмаги билан можароли ҳудудлардан қайтган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ / ЕИ  / АҚШ мувофиқлаштирилган ҳаракатларини бошлади. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда томонларнинг 27 май куни тарқатилган баёнотида айтилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён Ўзбекистон Сурия, Ироқ ва Афғонистондан аёллар ва болаларни қайтариш бўйича бешта «Меҳр» операсиясини амалга оширди. Можароли ҳудудлардан жами 531 киши мамлакатга олиб келинган.

    Мувофиқлаштирилган ҳаракатлар репатриация қилинган (ватанга қайтарилган)ларнинг реинтеграцияси (жамиятга қўшилиши)ни қўллаб-қувватлаш учун техник ва молиявий ресурслар тақдим этади.

    «Ушбу ёндашув болаларнинг қурбон сифатидаги мақомини тан олиш ва уларнинг шахсий манфаатларини гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда болалар ва аёллар учун жамоа даражасида ўтказиладиган реинтеграция дастурлари орқали ҳимоя қилиш заруратига асосланади», — дейилади баёнотда.

    АҚШ Давлат департаменти томонидан қўллаб-қувватланадиган дастур Ўзбекистонга қаратилган, ЕИ томонидан қўллаб-қувватланадиган дастур эса субминтақавий бўлиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига қамраб олади.

    Ёрдам Сурия ва Ироқдан қайтарилган шахсларга нисбатан БМТга аъзо давлатларни қўллаб-қувватлашнинг глобал асослари доирасида кўрсатилади. Дастур иккита таркибий қисмдан иборат. Биринчиси қайтарилган одамларнинг ҳимояси ва инсонпарварлик эҳтиёжлари учун жавоб беради (ЮНИСЕФ раҳбарлигида), иккинчиси эса қайтиб келганларнинг айримлари томонидан содир этилган эҳтимолий жиноятлари учун жавобгарлик ва хавфсизликни таъминлайди (БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошчилигида).

    «Бугунги учрашув ҳамкорликда амалга ошириладиган кенг кўламли ишларнинг бошланишига бағишланган. Ва ишончим комилки, бу ўз ватанига қайтган болалар ва аёлларни реинтеграциялашга ва уларнинг қайта радикаллашувининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришда ўзига хос бошланиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади», — деган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев.

    «Ишончли техник ёрдам кўрсатиш ва инсон салоҳиятини ошириш орқали ушбу ҳаракатлар инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, демократияни ривожлантириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Қайтарилаётган болалар ва оилаларни реинтеграция қилиш аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ва умуман, аҳолининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга, уларнинг янада кенг ижтимоий-иқтисодий интеграсияси учун салоҳиятларини ошириш орқали тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, қашшоқлик ва ижтимоий яккаланишни қисқартиришга ёрдам беради», — деган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан.

    «АҚШ Ўзбекистоннинг ўз фуқароларини можароли ҳудудлардан, шу жумладан, Ироқ ва Суриядан репатриация ва реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлайди. Ушбу ҳаракатларда Ўзбекистон каби фаол иштирок этган давлатлар кам», — деган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениел Розенблюм.

    «ЮНИСЕФ Марказий Осиё ҳукуматларининг қуролли тўқнашувлар даҳл қилган болаларнинг реинтеграция ҳуқуқига асосланган ёндашувни қўллаш борасидаги ишларида ҳамкорлик қилишда давом этади, — деган ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшан Хон. — Бизни қанчадан қанча болалар ўз оилалари билан бирлаштирилгани руҳлантиради ва ҳар бир бола дискриминациядан ҳимояланиши ва бошдан ўтказганларидан ўзига келиш имконига эга бўлишини таъминлаш учун мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга содиқ қоламиз».

    БМТнинг мамлакатлардаги ваколатхоналари маълумотларига кўра, репатриация қилинганларнинг аксарияти, тахминан, 900 киши, шу жумладан, 600 нафардан ортиқ болалар Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. 2019 йил апрель ойи охирида Тожикистон Ироқдан 84 нафар болани ватанга қайтариш бўйича бир марталик операсия ўтказган. 2021 йил март ойида узоқ тайёргарликдан сўнг Қирғизистон Ироқдан ҳамроҳликда кузатиб боришсиз 79 нафар болани қайтарган.

    Репатриация қилинганлар — ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳларига қўшилиш учун Сурия ва Ироққа кетганларнинг оила аъзолари. «Оила аъзоларининг айримлари уларга ихтиёрий равишда қўшилган бўлса, аксарияти бўйсундирилган, манипуляция қилинган ёки уларга эргашишга мажбур қилинган. Бундан ташқари, Сурия ва Ироқдаги можароларда минглаб болалар чет эллик ота-оналардан туғилган», — дейилади хабарда.

    «Гарчи жанг пайтида кўплаб хорижий террорчилар ўлдирилган бўлса-да, кўплаб одамлар, айниқса аёллар ва болалар жанглардан қочган, лагерларга кўчирилган», — дея таъкидланган хабарда.

    БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда 68 минг киши Суриянинг шимоли-шарқидаги Ал-Ҳол ва Ал-Рож лагерларида. 50 дан ортиқ мамлакатдан бўлган, тахминан, 10 минг киши ироқлик ҳам, суриялик ҳам бўлмаган «учинчи мамлакат фуқаролари» дир. Уларнинг 99 фоизи — аёллар ва болалар.

    «Лагерларда вазият беқарор ва яшаш шароити, табиийки, ёмон, айниқса, Ал-Ҳол ва Ал-Рож лагерларида. Ҳукм сураётган ишончсизлик ва зўравонлик эса лагерлардаги заиф гуруҳларнинг хавфини янада кучайтиради. Сурия ва Ироқдаги ишлардан ташқари, юзлаб аёллар ва болалар Афғонистонда тутқунликда сақланмоқда», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир:«Сабоқ олинг, алданиб қолманг» — Суриядан Ўзбекистонга қайтарилган 5 фарзандли аёлнинг иқрори

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    28.05.2021, 06:47   Изоҳ (0)   10604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Арипов Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади

    28.05.2021, 06:16

    Тошкентдаги жазирама, Франциянинг айбини тан олган Макрон, ҳокимиятга қарши чиққан қизалоқ. 27 май суратлари

    27.05.2021, 23:58

    Ўзбекистондан 163 гр олтин қуймасини оғиз бўшлиғида ноқонуний равишда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди

    27.05.2021, 23:27

    Ўзбекистон 1 октябрга қадар 1000 та тез тиббий ёрдам машинасини харид қилади

    27.05.2021, 23:11

    «Ўзбекнефтгаз»: Муборак газни қайта ишлаш заводида геология-қидирув ишлари муҳокамасига доир сайёр йиғилиш ўтказилди

    27.05.2021, 23:00

    Нукусда бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйди. Воқеа юзасидан расмий изоҳ берилди

    27.05.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.