Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев ҳамда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Тожикистонда ижодий сафарда бўлди.

Фото: Instagram

Шоҳжаҳон Жўраев қизи ўқийдиган мактабда ўтказилган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида қизи билан бирга қўшиқ куйлади.

Райҳон жияни Латифани туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

«Афруз» гуруҳининг «Ким оладиё» қўшиғига ишланган клип тақдим этилди. Клипда Отабек Мирзахолов, Шаҳло Зоирова ҳамда Жавлон Шодмонов бош ролларни ижро этган бўлиб, унда андижонлик ёшларнинг Тошкентдаги кулгили саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Туркиялик актёр Бурак Ўзчивит саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг инглиз тилида равон гапираётгани акс этган видео тарқалди. Маълумотларга кўра, Юлдуз Усмонова инглиз тилидан ташқари, рус, турк ва тожик тилларида бемалол сўзлаша олади. У айни пайтда араб тилини ҳам ўрганмоқда.

Қиличбек Мадалиев Хоразмда Бунёдбек Саидов билан учрашди.

Фото: Instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Лола Тиллаева-Каримовага совға учун миннатдорчилик билдирди. Лола Каримова унга ўзининг шахсий брендига оид атирни жўнатган.

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова қизалоғи билан тушган суратни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ситора Алимжонова янги образда кўриниш берди.

Фото: Instagram