Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо бўйича Токио—2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Фото: МОҚ

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчи Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида Олимпиада лицензиясини қўлга киритди. Осипова мусобақанинг ярим финал босқичида филиппинлик Кирсти Алорани мағлуб этиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Шу тариқа таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио—2020 Олимпия ўйинларига тўртинчи йўлланмани қўлга киритди:

  • -68 кг: Улуғбек Рашидов
  • -80 кг: Никита Рафалович
  • -67 кг: Нигора Турсунқулова
  • +67 кг: Светлана Осипова

Фото: МОҚ

Қайд этиш жоиз, Улуғбек Рашидов ва Нигора Турсунқулова ҳам Аммандаги мусобақада Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Нигора Турсунқулова учун бу фаолиятидаги иккинчи Олимпия ўйинлари бўлади. У 17 ёшида Рио—2016 Олимпиадасида ҳам иштирок этган.

Шу тариқа Токио Олимпия ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар сони 50 нафарга етди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!