Ижтимоий тармоқларда 20 май куни Тошкентда кузатилган кучли шамол ерусти метро бекатларидан бирининг том қисмига зарар етказгани тасвирланган видео тарқалди.

Кадр: Telegram

Видеодан кўриш мумкинки, Тошкентдаги ерусти метроси бекатларидан бирининг томидаги қопламалар шамолда учиб кетган. Метрополитен ходимлари учиб тушаётган панеллар ҳаракатланаётган автомобилларга шикаст етказмаслиги учун уларни йўл четига ташиган.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, кучли шамол оқибатида Сергели ва Зангиота туманларига тегишли «Ўзгариш» ҳудудида электр тармоғида узилиш юзага келган. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги айрим маҳаллалар, Ангрен шаҳрининг катта қисми электр таъминотисиз қолган. Оҳангарон шаҳрида шамол таъсирида ҳатто ичимлик суви ҳам ўчган.

Фото: «Xabar.uz»