Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 37-туридан ўрин олган ўйинда «Ливерпуль» 19 май, чоршанба куни «Бёрнли» майдонига сафар қилди.
Баҳс «қизиллар»нинг йирик ғалабаси билан якунланди. Мерсисайд клубининг голларига Роберто Фирмино, Natanиэл Филлипс ва Алекс Окслейд-Чемберлен муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль»нинг очколари 66 тага етди ва 4-ўринга кўтарилди. 5-ўриндаги «Лестер» ҳам худди шунча очко жамғарган. Шу тариқа Чемпионлар Лигасига қайси жамоа йўл олиши сўнгги турда ҳал бўлади.
АПЛ
37-тур баҳслари
19 май, чоршанба
«Бёрнли» — «Ливерпуль» 0:3
Голлар: 0:1 – 43 Фирмино, 0:2 – 52 Филлипс, 0:3 – 88 Окслейд-Чемберлен.«Бёрнли»: Норрис, Тэйлор, Тарковски, Лоутон, Ми, Вествуд, Браунхилл, Гудмундссон, Корк (Видра, 76), Макнил, Вуд.
«Ливерпуль»: Алиссон, Филлипс, Уильямс, Александер-Арнольд, Робертсон, Тиаго Алькантара, Фабиньо, Мане (Цимикас, 90), Вейналдум (Милнер, 87), Салоҳ, Фирмино (Окслейд-Чемберлен, 81).
Изоҳ (0)