Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Муниса Ризаева Дубайда тушган сурати изоҳига кейинги сафар у ерга турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан боришни ният қилганини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шунингдек, Муниса боғча очиб, ўзи ҳам болаларга вокалдан дарс беришини маълум қилди.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда «Муниса Ризаева санъатдан бошқа соҳани танлаганида ким бўлар эди?» мавзусидаги ролик оммалашмоқда. Унда фотошоп ёрдамида хонанда турли касблардаги образларда синаб кўрилган.

Шаҳло Зоирова тўй хизматида тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Лола Йўлдошеванинг синглиси, блогер Асаля Йўлдошева имижини тубдан ўзгартириб, сочларини яшил рангга бўяди.

Шаҳзода Муҳаммедова санъат галереясида либослари намойишини ўтказди.

Фото: Instagram

Оиласи билан Россияда яшаётган хонанда Лола Москвадаги ресторанлардан бирида ўғли Диёрнинг туғилган кунини нишонлади.

Ойбек ва Нигора янги фотосессиясига оид суратларни саҳифасига жойламоқда.

Фото: Instagram

Севинч Мўминова Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида концерт берди. Концерт вақтида стадионга Севинчнинг мухлисаларидан бири югуриб чиқиб, уни қучоқлаб олди. Назоратчилар аёлни дарҳол стадиондан узоқлаштирди.

Феруза Норматова пушти атиргуллар билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова иккинчи ўғли Саидумарнинг янги суратини фолловерларига кўрсатди.

Фото: Instagram

«Миллион»чи Мўмин Иброҳимов Тошкентда Аиша деб номланган ресторан очди. Тантанали очилиш маросимида «Миллион» кулги жамоаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Чиқчиқда ўтказилган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивалида минглаб одамлар бир жойга тўпланди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлди. Фойдаланувчилар ушбу ҳолатни карантин қоидаларига зид эканлигини ёзиб қолдирмоқда.