Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «ОКМК» ва «Бунёдкор» жамоалари 14 май, жума куни ўзаро баҳс юритди.

Фото: «Championat.asia» / «Дарё»

Олмалиқда кечган баҳс голларга бой бўлди. Дастлаб 38-дақиқада Хуршид Ғиёсов 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 58-дақиқа «Бунёдкор» дарвозаси томон ҳам пенальти белгиланди. Пенальтидан Санжар Турсунов унумли фойдаланди. Шундан сўнг «ОКМК» яна икки бор «қалдирғочлар» дарвозасига йўл топди: Турсунов дублни расмийлаштирган бўлса, Сардор Раҳмонов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа Миржалол Қосимов бошчилигидаги «ОКМК» турнинг марказий ўйинида «Бунёдкор» устидан ишончли ғалабага эришди.

8-турдан кейинги мусобақа жадвали билан танишинг:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Суперлига

8-тур баҳси

14 май, жума

«ОКМК» — «Бунёдкор» 3:1

Голлар: 0:1 — 38 Ғиёсов, 1:1 — 58 Турсунов, 2:1 — 74 Турсунов, 3:1 — 77 Раҳмонов.

«ОКМК»: 1.Ботирали Эргашев, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (15.Аббос Отахонов, 88), 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев, 46), 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 18.Александр Касян (9.Зафар Полвонов, 79), 28.Шоҳрух Гадоев (11.Мурод Тошматов, 85).

«Бунёдкор»: 1.Равшан Ягудин, 4.Даврон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фаррух Икромов (13. Лутфулла Тўраев, 60), 10.Хуршид Ғиёсов (8. Санжар Рашидов, 88), 11.Расул Йўлдошев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов, 88), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (49. Иброҳим Томива, 73), 35.Иброҳим Ибрагимов (7. Суннатилла Абдуллажонов, 88).

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (12), Миржаҳон Мираҳмадов (23), Акром Комилов (72), Дилшод Жўраев (90+4).

Четлатиш: Йован Жокич (34).