«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
21:54, 14.05.2021 25691

Ўтириб ишлайдиганлар саломатлигини сақлаш учун нималарга эътибор бериши керак?

Кун давомида узоқ вақт ўтириб ишлаш ёки ўқиш организмда бир қанча касалликлар келиб чиқиши ва умр қисқаришига олиб келиши мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Бўйнингиз ҳақида қайғуринг

Компьютер ёки ноутбук мониторининг ўртаси иякларингизнинг тўғрисида бўлиши керак. Қолаверса, экраннинг ёруғлиги етарлича эканига ишончингиз комил бўлсин. Ҳа бир соатда ўрнингиздан туриб, бўйин ва умуртқа учун фойдали бўлган машқлар бажаринг.

Депрессиянинг олдини олинг

Американинг профилактик тиббиёт журналида чоп этилган мақолада кун давомида 7 соат ўтирган ҳолда вақт ўтказган ўрта ёшли аёлларда депрессия белгилари кузатилиши маълум бўлган. Айнан шу сабаб ҳам стрессга қарши яхши самара берадиган йога, нафас машқлари, медитация билан шуғулланишни канда қилмаслик, бунинг учун ҳеч бўлмаганда, бир кунда ярим соат вақт ажратиш керак.

Кўпроқ сув ичинг

Жисмоний фаол бўлмаганда инсулин кам ажралади ва қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. Кўп сув ичиш энг самаралари профилактика ҳисобланади. Етарлича сув ичилмаганда организмда вазопрессин гормони миқдори кўтарилади бу эса қондаги қанд миқдори кўпайишига таъсир қилади.

Кўпроқ сут маҳсулотлари ва балиқ истеъмол қилинг

Одам қанча камҳаракат бўлса, суяклар ҳам шунчалик мўртлаша бошлайди. Суяк билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмаслиги ва турли оқибатларга олиб келмаслиги учун Д витамини ҳамда кальцийга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш керак.