Асабийлашганда тинчлантиришга ёрдам берадиган табиий маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Лосось
Лосось организмга зарар етказиши мумкин бўлган стресс гормони кортизол ва адреналинни нейтраллаштириш хусусиятига эга. Омега-3 ёғ кислотасига бой бўлган мазкур балиқ саломатликни яхшиланишига ҳисса қўшади.
Руккола
Руккола шодлик ҳамда қувончни туйишга ёрдам берадиган дофаминнинг синтезида муҳим рол ўйнайдиган фоли кислотаси ва В витаминини ўз ичига олади.
Сули ёрмаси
Мазкур маҳсулот киши ўзини сокин ва хотиржам ҳис қилишига ҳисса қўшадиган адреналин ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.
Қора шоколад
Стресс гормонларининг камайтириш учун какао миқдори кўп бўлган шоколад истеъмол қилиш кифоя. Какао таркибида антиоксидантлар кўплиги ҳисобига уни истеъмол қилгандан кейин томирлар кенгайиб, қон босими пасаяди.
Картошка
Картошка таркибидаги крахмал стрессни бартараф қилиш учун етарли энергия билан таъминлайди. Фақат бунинг учун уни қовурмасдан, печда пишириш ёки қайнатиб истеъмол қилиш керак.
Киви
Мазкур мева серотонин ишлаб чиқарилишини жадаллаштирадиган кейин эса кишини тинчлантирадиган триптофанни ўз ичига олади. Қолаверса, тадқиқотларда кивини мунтазам равишда истеъмол қилиш уйқусизликда яхши самара бериши ва тиниқиб ухлашга ёрдам бериши аниқланган.
Исмалоқ
Стресс сабаб организмда қон босими ва уйқу яхши бўлишини таъминлайдиган магний миқдори камаяди. Исмалоқ истеъмол қилиш ушбу муаммога ечим бўла олади.
Кўк чой
Бир финжон кўк чой тинчланишга ёрдам беради. Таркибидаги L-теанин аминокислоталарининг бисёрлиги сабаб кишини тинчлантиради, уйқу босишининг олдини олади. Шу сабаб ҳам асабийлашганда кўк чой ичиш тавсия қилинади.
Изоҳ (0)