• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? Марказий банк вакили жавоб берди

    Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти директори ўринбосари Шуҳрат Файзуллаев «Depozit.uz» нашрига берган интервьюсида нима сабабдан Ўзбекистонда сўм ва валюта учун алоҳида-алоҳида карта очилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Россия ёки Қозоғистон каби мамлакатлар тажрибасини оладиган бўлсак, кўп йиллардан бери аҳолига иш ҳақи тўловларини амалга ошириш ва кундалик тўловлар учун ҳам Visa ва MasterCard карталари тақдим қилиниб келмоқда. Бу карталарнинг халқаро мақоми улардан нафақат ўз ватанида, балки исталган мамлакатда ўша мамлакат валютасида тўловларни амалга ошириш имконини беради, қўшимча карта очишга эҳтиёж қолмайди. Тўловлар мижоз борган мамлакат валютасида – евродами, рублдами, юандами, турк лирасидами, фарқи йўқ, бирдек амалга оширилади. Тўлов суммаси эса халқаро тўлов тизимлари ва картани муомалага чиқарган тижорат банки томонидан конвертация қилиниб, мижознинг ҳисобварағидан ечиб олинаверади.

    Ўзбекистон шароитида эса маҳаллий тўловлар учун Uzcard ёки Humo карталари, чет элга борадиган ҳамюртларимиз учун алоҳида, АҚШ долларида ифодаланган Visa, MasterCard, МИР ёки UPI карталари таклиф қилинди.

    Чунки мамлакатимизда валюта айирбошлаш масаласи кўп йиллар давомида чекланган ҳолатда бўлди, шу сабабли карталар орқали чет элда, хорижий валютада амалга ошириладиган тўловларни сўмда ифодаланган ҳисобварақлардан ечиб олиш имконияти мавжуд бўлмади. Хорижий валютадаги ҳар қандай тўловлар учун алоҳида ҳисобварақ ва алоҳида карта очилиши тақозо этарди.

    Айтиб ўтиш керак, «Ўзсаноатқурилишбанк» 2000 йиллар бошида фақат Ўзбекистон ҳудудида ишлатиш мумкин бўлган 700 мингга яқин Visa картасини муомалага чиқарди, лекин бу карталардан чет элда фойдаланиш имконияти яратилмагани, шу билан бирга мавжуд Uzcard тармоғида ҳам қабул қилинмагани сабабли улар аҳоли учун жозибадор бўлмади ва бу йўналиш ўз ривожини топмади.

    Ҳозирги кунда мамлакатимизда валюта айирбошлаш сиёсати ўзгарди. Энди Россия ёки Қозоғистондаги каби маҳаллий валютада ифодаланган Visa ёки MasterCard халқаро карталарини муомалага чиқариб, республикамизда ҳам, чет элда ҳам бирдек ишлатиш, чет элда амалга оширилган тўловларни конвертация қилиб, мижознинг сўмдаги ҳисобварағидан бевосита ечиб олиш имконияти яратилди. Бунга жавобан тўлов ташкилотлари кобейджинг карталарини таклиф қила бошлади.

    Шуҳрат Файзуллаев, Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти директори ўринбосари

    Марказий банк вакилининг сўзларига кўра, кобейджинг карталари дейилганда, икки ёки ундан ортиқ тўлов тизимида бирдек амал қиладиган карталар тушунилади. Мисол учун, бугунги кунда Uzcard-МИР ёки Humo-Visa каби кобейджинг карталари мавжуд бўлиб, карта юзида иккала тўлов тизимининг логотипи кўрсатилган ва бу карталар Ўзбекистон ҳудудида анъанавий Uzcard ёки Humo тўлов тизими доирасида чет элда эса халқаро МИР ёки Visa тўлов тизимлари доирасида амал қилади.

    Картага битта, сўмда ифодаланган ҳисобварақ бириктирилади. Ўзбекистон ҳудудида мазкур карталар билан ҳисоб-китоблар миллий валютада ва маҳаллий тўлов тизимларида мавжуд тартиб-қоидалар асосида амалга оширилади. Мижоз бу карта билан чет элга чиққанда эса, айнан шу карталар энди халқаро тўлов тизимларининг қоидаларига кўра ишлай бошлайди – тўлов мижоз борган мамлакатнинг маҳаллий валютасида амалга оширилади, бу тўлов суммаси автоматик равишда конвертация қилиниб, мижознинг сўмдаги ҳисобварағидан ечиб олинади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021 йил охиригача барча терминаллар Uzcard ва Humo карталарини бирдек қабул қилади

    Эслатиб ўтамиз, Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов 2020 йилнинг сентябрида Humo ва Uzcard карталари ўзаро интеграцияланиб, ушбу карта эгалари иккала тўлов тизимининг банкоматлари ва терминалларидан фойдаланишлари мумкин бўлишини маълум қилганди. Humo ва Uzcard тўлов тизимларини интеграциялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги «Ўзбекистон республикасида ‘яширин иқтисодиёт’ улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида ҳам кўзда тутилган.

    13.05.2021, 10:36   Изоҳ (0)   15478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 16,5 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

    13.05.2021, 10:20

    Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 7 нафар ўзбекистонлик авиарейс билан ватанга қайтарилди

    13.05.2021, 10:11

    Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди

    13.05.2021, 08:24

    Ўзбекистон 2021 йилда 200 миллион литрдан ортиқ бензин импорт қилди

    13.05.2021, 08:24

    Тошкентга кетаётган такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди

    13.05.2021, 08:08

    Бухорода туғруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири пора билан қўлга тушди

    13.05.2021, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.