• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинди (фото ва видео)

    Россиянинг Қозон шаҳридаги (Россия таркибига кирувчи Татаристон Республикаси пойтахти) 175-сонли мактабда 11 май куни эрталаб отишма содир бўлди, деб ёзади Meduza.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган икки киши мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга қарата ўқ узган. Кейинроқ ҳужум қилганлардан бири мактаб кираверишида ҳибсга олинган.

    База агентлиги унинг исми Ильназ Галявиев экани ҳақида ёзди. Агентлик маълумотларига кўра, 19 ёшли гумонланувчи тўрт йил олдин мактабни тугатган, ҳозирда коллежда ўқийди. Бир неча кун олдин у Telegram-канал очиб, у ерда ўзини «Худо» деб атаган. Ҳодисадан аввалроқ каналда у «катта миқдордаги биологик чиқиндиларни ўлдириши» ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилиши ҳақида ёзган.

    Фото: VK

    Фото: VK

    Ҳужум қилган иккинчи шахс таълим муассасасининг тўртинчи қаватида қуршовга олинган. У бир неча кишини гаровга олган бўлиши мумкин, деб ёзади «Интерфакс».

    Фото: VK

    Фото: VK

    «РИА Новости» фавқулодда хизматларга асосланиб ёзишича, мактабдаги отишмадан кейин портлаш содир бўлган. Mash хабарига кўра, иккинчи ҳужумчи махсус операция пайтида ўлдирилган. Буни «Интерфакс» ва «ТАСС» манбалари ҳам тасдиқламоқда. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов, ўз навбатида, жиноятчи ёлғиз ҳаракат қилгани ва «бошқа шериклар аниқланмаганини» айтди. Иккинчи ҳужумчи ҳақидаги маълумот полиция томонидан ҳам рад этилди.

    Фото: VK

    Фото: VK

    «РБК»  хабар беришича, 41 ёшли Рамиль Мухамедшин жиноятчига ёрдам берганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Татаристон раҳбарининг матбуот хизмати саккиз киши — етти нафар бола ва бир ўқитувчи ҳалок бўлгани, 16 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди. «РИА Новости» маълумотларига кўра, отишмада камида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 32 нафар жабрланувчи ҳақида ҳам хабар берилди, улардан 16 нафари касалхонада. Мактаб биноси қуршаб олинган. Ўқувчилар яқин атрофдаги болалар боғчасига эвакуация қилинган. Кўплаб мактаб ўқувчилари бино деразаларидан сакраган. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлган.

    Ички ишлар вазирлиги отишма тугаганидан кейин аксилтеррор операцияси режими жорий қилингани ҳақида эълон қилди. 11 май куни Қозон шаҳридаги барча мактабларда иккинчи сменадаги дарслар бекор қилинди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Business Online газетасининг ёзишича, полиция шунингдек, Туганлик кўчасидаги 10-рақамли уйга жўнаб кетган. Таъкидланишича, ҳибсга олинган ўсмир ўзининг яшаш жойига бомба қўйганини айтган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари зудлик билан квартирани зарарсизлантириш ҳаракатида.

    Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бошқа таълим муассасаларида отишма бўлгани ҳақидаги маълумотларни рад этди, бу ҳақда сохта хабар тарқатган икки киши ҳибсга олинди.

    Отишмада ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинди.

    11.05.2021, 14:14   Изоҳ (0)   95674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуддуснинг ал-Ақсо масжиди яқинидаги тартибсизликлар фонида ёнғин келиб чиқди (видео)

    11.05.2021, 13:10

    Ҳиндистонда Ганга дарёсидан ўнлаб COVID-19 қурбонларининг жасадлари топилди

    11.05.2021, 12:46

    АҚШ Қирғизистон ва Тожикистонга чегарадаги низони ҳал этишда ўз ёрдамини таклиф қилди

    11.05.2021, 10:39

    Арманистон парламенти Пашинянни бу сафар ҳам бош вазир этиб сайламади ва парламент тарқатиб юборилди

    11.05.2021, 09:26

    Ал-Ақсодан қувилаётган фаластинликлар, Каъбадаги тунги ибодат, Ўзбекистонда кузатилган ноёб табиат ҳодисаси. 10-май суратлари

    10.05.2021, 23:58

    2021 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфли мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

    10.05.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.