«Челси» Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳсида «Реал»ни мағлуб этиб (2:0), мусобақа финалига чиқди.
Томас Тухель шогирдлари финалда «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 29 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.
Лондонликлар клуби 2012 йилдан бери илк бор финалга чиққан бўлса, «Сити» Чемпионлар Лигаси тарихида биринчи марта финалда ўйнайди.
Шу тариқа Чемпионлар Лигаси финалида инглиз клубларининг ўзаро тўқнаш келиши 3 марта кузатилади. 2008 йилда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси», 2019 йилда эса «Ливерпуль» ҳамда «Тоттенҳэм» ўзаро дуч келганди.
Бу борада АПЛ клублари Ла Лига билан тенглашиб олди. 1992 йилда мусобақа формати ўзгаргандан бери 8 та финалда бир мамлакат вакиллари тўқнаш келган: АПЛ ва Ла Лига 3 мартадан, Германия ҳамда Италия клублари бир мартадан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)