Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган иккита ўйин 5 май, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Локомотив» сафарда «Машъал» билан баҳс юритди. «Темир йўлчилар» сафида Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этган бўлса, Ислом Қобилов ва Кахи Махарадзе биттадан голга муаллиф бўлди. Мезбонларнинг жавоб голини Ҳумоюн Муртозаев урди.
«Локомотив» бу ғалабадан кейин 11 очко билан 5-ўринга кўтарилди, «Машъал» (5) 11-ўринда бормоқда.
Яна бир ўйин «Андижон» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида кечди. Биринчи бўлимда қўқонликлар Муҳаммаданас Ҳасанов ва Мўминжон Мелиевнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. 75-дақиқада Мартин Боаке ҳисобни қисқартирди. Ўйин якуни арафасида мезбонлар мувозанатни тиклаши мумкин эди, бироқ Жасур Жалолиддинов пенальтидан унумли фойдалана олмади.
«Қўқон-1912» очколарини 12 тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилди. «Андижон» (40) эса 12-поғонада бормоқда.
Суперлига
7-тур баҳслари
5 май, чоршанба
«Машъал» — «Локомотив» 1:4
Голлар: 0:1 – 11, пенальти Абдухолиқов, 0:2 – 22 Қобилов, 0:3 – 64 Абдухолиқов, 0:4 – 83 Махарадзе, 1:4 – 86 Муртозаев.«Машъал»: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2.Зафарбек Акрамов, 7.Ифеани Ифеани, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 11.Самюэль Чигози (9.Дониёр Усмонов, 65), 13.Шаҳзод Шайманов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов (19.Сардор Абдураимов, 20), 22.Сирожиддин Қўзиев (15.Муҳаммадали Алиқулов,65), 23.Самандар Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Йўлдошев (4.Шаҳзодбек Ҳамидов,65).
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Ислом Қобилов (20.Жалолиддин Жумабоев,67), 4.Дилшод Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Жавоҳир Сидиқов (18.Иброҳим Ғанихонов, 79), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (14.Азизбек Омонов, 37), 27.Ислом Рашидхонов (9.Жавоҳир Алижонов, 79), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов (5.Кахи Махарадзе,67).
Огоҳлантиришлар: Рашидхонов (17), Шукуруллаев (33), Муртазоев (39).
«Андижон» — «Қўқон-1912» 1:2
Голлар: 0:1 – 3 Ҳасанов, 0:2 – 45+1 Мелиев, 1:2 – 75 Боаке.«Андижон»: 32.Жавоҳир Қиличев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Мартин Боаке, 9.Камрон Саидазимов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 76), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов (20.Иззатилла Абдулҳақов, 64), 23.Мардон Абдуллаев (28.Суннатилло Ҳамиджонов, 76), 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов, 77.Муҳаммад Исаев (8.Бахтиёр Қосимов, 58).
«Қўқон-1912»: 1.Музаффар Абдуллаев (46.Хуршид Хўжаев, 90+2), 5.Славко Лукич, 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шоҳназар Норбеков (9.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 90+2), 11.Мўминжон Мелиев (14. Аваз Маматхўжаев, 62), 13.Сардор Азимов (7. Асадбек Собиржонов, 62), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Ёсович, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 52).
Огоҳлантиришлар: Мелиев (21), Лукич (25), Исаев (38), Холмуҳаммедов (49), Ғуломов (72), Жалолиддинов (76), Маликжонов (83), Бекуротов (87).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!