Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси — Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.  Шунингдек, 27 апрель куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг иккинчи партияси 50 минг дозада олиб келинди.