Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилояти Қува туманида икки Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 апрель куни М.С. ўзининг бошқарувида бўлган Damas автомашинасини «Хонобод» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни ўнг четида тўхтаб турган Э.Ш.нинг Damas автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда йўл четида турган Damas ҳайдовчиси Э.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан аввал Деҳқонободда бошқарувни йўқотган Cobalt ҳайдовчиси «Жигули»га урилгани, Тошкентда дарахтга урилган Lacetti’нинг 25 ёшли ҳайдовчиси вафот этгани ҳамда Наманганда юк машинаси босиб кетиши оқибатида 2 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар