Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи бир фуқарони ишга жойлаштириш эвазига пора олаётганида ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи фуқаро Д.ни корхонага ишга қабул қилиш эвазига 24 март куни пора тариқасида олган 400 АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали фуқаро Д.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижонда муқаддам судланган ҳокимлик вакили пора билан қўлга тушгани, Самарқандда фуқарони 50 минг долларга чув туширган адвокат устидан жиноят иши қўзғатилгани, Бухорода уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи 2,3 миллион сўм пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар